Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII ҳисобот сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 16-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Федерация томонидан тасдиқланган жадвал асосида 2020 йил 18 август сешанба куни соат 10-00 да бирлашма Кенгаши мажлислар залида Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.

Конференция бирлашма Кенгашининг мажлислар залида ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2020 йил 23 июндаги 19-1-сонли қарори талаблари мувофиқ, мажлислар залида делегатлар сони 30 нафардан ошмаган ҳолда, Конференция “Zoom” дастури орқали видеоконференция алоқа режимида ўтказилди.

Юртимизда касаба уюшмалари томонидан фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини муҳофаза қилиш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, фуқаролар маънавиятини юксалтириш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII ҳисобот-сайлов конференциясида бу борада амалга оширилинган ишларнинг беш йиллик таҳлили кўриб чиқилди.

Бирлашма кенгаши долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама этиш, ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш юзасидан вилоят ҳокимлиги, унинг бўлим ва бошқармалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, банк-молия муассасалари, жамоат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борган ишлар ҳам самарали бўлди. Касаба уюшмалари фаолиятини яхшилаш, фуқаролар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоятдаги корхона ва ташкилотлардаги “Маънавият ва маърифат” хоналарида “Касаба уюшма бурчаги” ташкил этилган. Уларга касаба уюшма фаолиятига оид зарур кўргазмали воситалар, муҳим ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қўйилган. Бундан ташқари, соҳа ишини янада ривожлантириш мақсадида турли кўрик-танловлар, фестиваллар, спорт мусобақаларининг ўтказилаётгани ҳам самарали натижа бермоқда.

Дарҳақиқат, бирлашма кенгаши бўлимлари, туман ва шаҳар тузилмалари томонидан ўтган беш йил давомида фуқаролардан тушган меҳнат қонунчилиги, ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилишига оид ёзма, оғзаки, электрон ва ишонч телефонлари орқали тушган 1337 та мурожаат қонунларда белгиланган тартиб ва муддатларда ўрганиб чиқилди.

Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, соғломлаштириш, моддий ёрдам, ижтимоий муносабатлар ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлар амалдаги тартиблар доирасида ўрганиб чиқилди ҳамда мурожаат қилган фуқароларнинг меҳнатга оид бузилган ҳуқуқлари тикланиб, судларнинг ҳал қилув қарорига кўра ишга тикланган 2451 нафар фуқароларга 1 миллиард 329 миллион  288 минг сўм  ундириб берилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 71 нафар эҳтиёжманд фуқаро уй-жой билан таъминланди. 444 кишининг уй-жойи таъмирланиб, эътиборга муҳтож 2800 нафар юртдошимизга маиший техникалар олиб берилди. Шунинг баробарида, 150 нафар касалманд фуқарога дори-дармон воситалари етказилди.

Конференцияда сўз олган Республика Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Бахтиёр Хасанович коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб шароитда аҳолининг турли қатламларини, ходимларни қўллаб-қувватлаш йўлида касаба уюшмалари тизимида, хусусан, Жиззах вилоят бирлашмаси ва маҳаллий касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самараларига диққатни қаратди.

Конференция давомида бир қанча делегатлар ҳам сўзга чиқиб, беш йиллик фаолиятнинг натижалари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбирда шу каби масалалар ҳисоботлари ва муҳокамаларидан сўнг бирлашма раёсати, кенгаши, назорат-тафтиш комиссияси таркиби аъзолари ҳамда Федерациянинг навбатдаги қурултойига делегатлар сайланди. Шунингдек, бирлашма кенгаши раислигига Нусратулло Пардаев, унинг ўринбосари этиб Аъзам Ихтиёровлар сайланди.

Конференция ишида Жиззах вилоят ҳокими  Э.Салиев иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!