Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Умумхалқ хайрия хашари

Шу йилнинг 20-21 август кунлари вилоятнинг барча корхона, ташкилот, идора ва муассасаларида ўтказилган хайрия хашарида 217 минг нафардан ошиқ касаба уюшма аъзолари фаол қатнашдилар. Жумладан, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳудудида  ўтказилган хайрия хашарида 36 нафар ходимлар ва 40 нафар бирлашма биносида ижарада фаолият кўрсатиб турган ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

Ҳашарда ҳудудни ободонлаштириш, 60 метр ариқларни, 75 метр йўлакларни тозалаш, 120 метр бардюрларни  ва  110 туп дарахтларни оқлаш ва қуриган шохларини қирқиш, 1.7 тонна шох-шабада ва чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, бирлашма ходимларининг 8 нафари “Қассоблик” махалласи кўчаларини тартибга келтириш ишларида қатнашди. Бирлашма Кенгашига қарашли Ш.Рашидов номли оромгоҳда 20 август куни     6-босқичда дам олаётган болалар ўз уйларига кузатилгандан сўнг, ходимлар томонидан хашар ўтказилди ва унда 12 нафар ходимлар қатнашишди. Оромгоҳ ҳудудини тозалаш, атрофини ободонлаштириш, 60 метр ариқлар ва 80 метр йўлаклар тозаланди, 0.5 тонна шох-шабада ва чиқиндилар олиб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!