Жорий йилнинг 14 январь куни Бахмал туманидаги 23241-сонли харбий қисм парадлар майдончасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда харбий қисм офицерлари, сержант ва аскарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Ҳарбий қисм аскарлари саф тортган майдонга Ўзбекистон байроғи тантанали олиб кирилди ва Республика Гимни садолари янгради.
Тадбирда сўзга чиққан Бахмал туман прокурори О.Ишонқулов, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Неъматуллаева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходими Ш.Бахритдинов ва ҳарбий қисм командири З.Рахимовлар ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни байрами билан қизғин қутладилар.
Хизматда алоҳида жонбозлик ва тиришқоқлик кўрсатган, чегаралар даҳлсизлигини таъминлашдаги вазифаларини тўла-тўкис таъминлаб келаётган бир гуруҳ харбий хизматчилар Бахмал туман ҳокимлиги ва касаба уюшмалари вилоят бирлашмасининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.
Шундан сўнг барча тадбир қатнашчилари ҳарбий қисмнинг хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари учун ўрнатилган “Хотира Манументи” пойига гуллар қўйишди. Тадбир ниҳоясида йиғилганлар учун вилоят филармонияси санъат усталари концерти ва байрам дастурхони тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: