Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Бахмал туманида жойлашган харбий қисмда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди

 Жорий йилнинг 14 январь куни Бахмал туманидаги 23241-сонли харбий қисм парадлар майдончасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган  “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда харбий қисм офицерлари, сержант ва аскарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Ҳарбий қисм аскарлари саф тортган майдонга Ўзбекистон байроғи тантанали олиб кирилди ва Республика Гимни садолари янгради.

Тадбирда сўзга чиққан Бахмал туман прокурори О.Ишонқулов, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Неъматуллаева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходими Ш.Бахритдинов ва ҳарбий қисм командири З.Рахимовлар ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни байрами билан қизғин қутладилар.

Хизматда алоҳида жонбозлик ва тиришқоқлик кўрсатган, чегаралар даҳлсизлигини таъминлашдаги вазифаларини тўла-тўкис таъминлаб келаётган бир гуруҳ харбий хизматчилар Бахмал туман ҳокимлиги ва касаба уюшмалари вилоят бирлашмасининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.

Шундан сўнг барча тадбир қатнашчилари ҳарбий қисмнинг хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари учун ўрнатилган “Хотира Манументи” пойига гуллар қўйишди.  Тадбир ниҳоясида йиғилганлар учун вилоят филармонияси санъат усталари концерти ва байрам дастурхони тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!