Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилояти бўйича касаба уюшмалари Меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан жамоатчилик назорати ўтказилмоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори С.Нуруллаев ва меҳнат техник инспектори И.Жабборовлар томонидан   Жиззах вилоятидаги Ғаллаорорл магистрал газ қувурлдари бошқармасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилиб, соҳа масъулларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганишлар чоғида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида, иш жойларига борилди.

Ходимлар билан ўтказилган суҳбат ва сўровномалар орқали иш вақти меъёрларига амал қилиниши, ойлик иш ҳақининг ўз вақтида берилиши, корхонага ишга қабул қилиш жараёнида коррупция ҳолатига йўл қўйилмаганлиги, меҳнат таътилига чиқиш жадвалларига амал қилиниши, махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши, яратилган меҳнат шароитлари, ювиниш, дам олиш хоналари аҳволи каби йўналишларда уларнинг фикр-мулоҳазалари олинди.

Жамоатчилик назоратининг натижалари бўйича маълумотнома, кўрсатма шаклдаги якуний ҳужжат тайёрланиб, якуний ҳужжатда баён этилган тавсиялар ва таклифлар иш берувчилар томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиниши, иш берувчилар кўриб чиқиш натижалари ҳақида касаба уюшмаларининг Жиззах вилояти бўйича  Меҳнат инспекциясига  хабардор қилиши назоратга олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича инспекторлари томонидан корхона ва ташкилотларда жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!