Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоятида хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларидан хабар олинди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жорий йилнинг 27-28 декабрь кунлари Ватанимиз истиқлолини, халқимизнинг тинч ва осойишталигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган 6 нафар ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзолари билан учрашдилар.

Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилган Кенжаев Самандар, Миллий ҳавфсизлик хизмати тизимида хизмат қилган Рахмонов Қутлуғжон, Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган Умаров Файзулла, Қўзибоев Жахонгир ва Чулбоев Жамолиддинларни хотирладилар, оиласига осоишталик ва фаровонлик тилакларини билдирдилар, фарзандларига оталари  мард ва жасур инсонлар бўлганлиги, улар бугунги тинч хаётимизни ҳимоя қилганликлари тўғрисида сўзладилар.

Учрашувлар ниҳоясида хизмат вазифасини ўташ даврида халоқ бўлган харбий хизматчиларнинг оилаларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уларнинг фарзандларига янги йил совғалари топширилди.

Шунингдек, Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 2018 йилнинг
30 ноябридан 30 декабрига қадар республикада ўтказилаётган  меҳр-мурувват ойлиги доирасида Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Жиззах вилоят бўлимида мехнат қилаётган ногирон ходимларининг 40 нафар фарзандларига касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси Кенгашининг Янги йил совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!