Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоятида касаба уюшмалари ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Вилоят касаба уюшмалари ходимлари ўртасида спортнинг оммавий турларига қизиқишини янада кучайтириш, республикамизда спортнинг мини-футбол турини оммавийлигини ошириш мақсадида Жиззах шаҳрида спортнинг мини – футбол тури бўйича “Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши кубоги” тармоқлараро мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига бағишланган бўлиб, унда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги тадбирлар доирасида тармоқ касаба уюшмалари ходимлари ўзаро куч синашдилар.

Муросасиз ва дўстона тарзда ўтган мусобақада вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, бирлашма Кенгашининг кубоги ва дипломи билан тақдирланди.

Иккинч ўринни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари жамоаси ва учинчи ўринни Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари касаба уюшмалари жамоаси эгаллашди ва II ҳамда III даражали дипломларга сазовор бўлишди. Мусобақа ғолибларига бирлашма Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!