Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоятидаги касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялар) ўтказилмоқда

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг  2019 йил  25 декабрдаги 16-5 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида  ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ва қарор асосида тасдиқланган Низом ва тавсиялар асосида 2020 йил февралдан бошлаб ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялар) ўтказилиб келинмоқда.

2020 йилнинг январь ойида Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари билан ўзаро келишилган ҳолда ҳудудларда бошланғич, туман, шаҳар ташкилотларининг раислари учун ҳисобот-сайловларни ўтказиш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Бугунги кунда таълим, фан ва маданият ходимлари тармоғидаги бошланғич ташкилотларнинг 55 фоизида, агросаноат тармоғининг  65 фоизида, Давлат муассасалари тармоғининг 72 фоизида, Соғлиқни сақлаш тармоғининг 48 фоизида, истеъмол товарлари тармоғининг 39 фоизида ҳисобот-сайловлар тасдиқланган жадваллар асосида ўтказилди.

2020 йил 4-март куни Ўзбекистон Кимё саноати ходимлари тармоғидаги “Жиззах Пластмасса” АЖда, 5-март куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари тармоғидаги Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасида, 6-март куни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари тармоғидаги Мелиоратив экспедиция ташкилотида Ҳисобот-сайлов конференциялари юқори ташкилотчилик даражасида, пухта тайёргарлик кўрган,  касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятини ҳар томонлама чуқур таҳлил этган, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар белгиланган, тармоқ касаба уюшмалари Уставларига риоя этилган ҳолда, ортиқча дабдабасиз юқори савияда ўтказилди.

Ушбу бошланғич ташкилотларда ўтказилаётган ҳисобот-сайлов конференцияларида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши назорат тафтиш комиссияси раиси ўринбосари Исаков Акмал Исрапилович, шунингдек, Республика тармоқ Кенгашларининг, вилоят бирлашмаси кенгашининг масъул ходимлари, тармоқ бўйича масъул ташкилотчилар,  туман, шаҳар ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар.

Ҳисобот-сайлов конференцияларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини амалга ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, эришилган натижалар тўғрисидаги маълумотларни касаба уюшмалари аъзоларига етказилиши борасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!