Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззахда “Устозлар-касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 28 августдаги “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловини ўтказиш тўғрисида “ ги 14-2- сонли қарори ҳамда мазкур масаладаги Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2019 йил 30 августдаги  16-11-с-сонли қарорларига асосан вилоятнинг туман, шаҳар кенгашлари тасарруфидаги умумтаълим мактаблари бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раисларининг меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида ўтказилган танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири 2019 йил 19 сентябрь куни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг биносида ўтказилди.

Вилоят комиссияси томонидан барча танлов иштирокчиларининг фаолиятлари Низом талабларига асосан баҳолаш меъзонлари асосида одилона баҳоланди. Комиссия танлов иштирокчиларининг тақдим этган ҳужжатларини ўрганиш жараёнида иштирокчиларнинг Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри тушуниши ва қўллаб-қувватлаши ҳамада касаба уюшма аъзоларига  етказа олиши, иш берувчилар билан ижтимоий шериклик асосида ишларни ташкил эта олиши, топширилган ишга масъулият билан ёндошиши, ташаббускорлиги, изланувчанлиги, дунёқараши ва ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш борасида ишлаши, инсонларни ўз ортидан эргаштира олиши ва ташкилотчилик хислатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Танловда юқори даражадаги тайёргарлиги ҳамда  баҳолаш мезонларига асосан  Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 22-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Пардаева Феруза Неъматуллаевна, Зомин тумани халқ таълими бўлимига қарашли 51-умумий ўрта таълим  мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Номозов Баҳром Баҳодирович,  Зарбдор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 12-умумий ўрта таълим  мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Қурбонов Донабой Бойтўраевичлар ғолиб,-деб топилиб, улар танловнинг Республика босқичида  иштирок этиш тавсия этилди.

Тақдирлаш тадбирида Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раис ўринбосари А. Ихтиёров иштирок этиб, танлов ғолибларини ва барча танлов иштирокчиларини самимий табриклаб, ғолибларга танловнинг Республика босқичида омадлар тилади.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилари вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!