Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Зомин туманида “Президент эътибори –мурувват тадбирларида” шиори остида ташкил этилган суннат тўйи ўтказилди

Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 11-00 дан 13-00 гача Зомин туманидаги “Замин” тўйхонасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да 37 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. Тадбир вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасидан туманга бириктирилган вакиллари – вилоят бирлашмаси Кенгашининг масъул ходимлари Ш.Бахритдинов, И.Юнусов ва тўйни ўтказиш юзасидан тузилган вилоят ва туман ҳокимликлари ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан намунали тарзда ташкил этилди. Тўйхона банерлар, шиорлар, ибратли сўзлар шар ва ҳар хил безаклар ўрнатилиб,байрамона безатилди. Тўй болалар учун кийим-кечак сифатида бир хил андозадаги зар чопон, салла, костюм-шим, кўйлак, галстук-бабочка, ички кийим ва туфлилар, спорт костюми, футболка, шортик, яъни ҳар бир болага 500000 сўмдан Жами 18 млн. 500 минг сўмлик кийим-кечаклар олиб берилди.

Суннат тўйида иштирок этган вилоят ҳокими У.Узоқов сўзга чиқиб, тўй болалар ва уларнинг яқинларини табриклади ҳамда уларга Президент совғаси – китоблар жамламаси ва депозит ҳисоб рақамига бир миллион сўмдан маблағ ўтказиб берилган омонат дафтарчаларини тантанали топширди. Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги ҳомийлигида Наманган шаҳридаги велосипед ишлаб чиқарувчи корхонадан 37 та болалар велосипедлари олиб келинди ва байроқча ҳамда шарлар билан безатилиб, ҳар бир болага топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари Г.Тўраева, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Э.Исматов, Ўзбекистон энергетика соҳаси ходимлари касаба уюшмаси Республика марказий Кенгаши раиси Ё.Файзуллаев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Н.Нушаров, туман ҳокими С.Умурзоқов, жамоатчилик вакиллари ва тўй болаларнинг ота оналари ва қариндошлари жами 475 киши иштирок этди. Тўйда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Ўзбекистон ҳалқ артисти З.Бойхонова ва вилоят маданият бўлими хонанда ва созандалари ўз санъатларини намойиш этишди. «Ўзтелеком» АК вилоят бўлими билан хамкорликда тўй ўтадиган жойга LED катта экрани ўрнатилди. Экран орқали Президентимизнинг Ўзбекистон ҳалқи билан учрашув ва суҳбатлари тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди. Тўй куни туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан хавфсизлик чоралари кўрилди. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тез ёрдам машиналари навбатчилиги ташкил этилди.

Тўй жараёнлари видеотасвирга олиниб, диск тайёрлаш, олинган фотосуратлар асосида фотоальбом тайёрлаш юзасидан иш олиб борилаяпти. Зомин тумани суннат тўйи намунали, тинч, осойишта ўтказилди. Бўлиб ўтган суннат тўйи вилоят, республика телевидиниесида, “Ишонч” ҳамда вилоят ва туман газеталарида ёритилмоқда.

Зомин туманида “Президент эътибори –мурувват тадбирларида” шиори остида ташкил этилган суннат тўйи ўтказилди

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!