Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят, шаҳар ва туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Ижроия қўмитаси йиғилишида “Ўзбекистон Маданият спорт ва туризим ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти Зафаробод ва Дўстлик туманлари бошланғич ташкилотларида иш берувчилар томонидан жамоа шартномаларида назарда тутилган ходимларнинг меҳнатини мухофаза қилишга оид киритилган бандлари ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиш аҳволи тўғрисида”, “Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят худудий Кенгашида меҳнаткашларнинг ижтимоий, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган ишларининг ахволини ўрганиш ва натижаси юзасидан Кенгаш Ижроия қўмитаси йиғилиши мухокамасига киритиш”, “Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация, Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқларида ишловчи ходимларга санаторийга ва болалар ормгохлари йўлланмаларини берилиши соғломлаштириш хақида”, “Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши Жиззах вилоятда ёшларни касаба уюшмасига жалб этиш ва жамоа шартномалари орқали уларни ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини муҳофазасини таъминланиши тўғрисида”, “Зарбдор туман касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалари қўмталарида Устав талабларига риоя этилиши, қуйи касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этилишини ахволи тўғрисида”,“Пахтакор туман Соғлиқни сақлаш ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшма ташкилотларида меҳнаткашлар ўртасида маданий-маърифий ишларни олиб бориш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳмиятини уларнинг онгига етказиш борасида олиб бораётган ишлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти тармоқ касаба уюшмасига аъзо Арнасой ва Фориш туманларидаги бошланғич ташкилотларида иш берувчилар томонидан жамоа шартномаларида назарда тутилган ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга оид киритилган бандлари ва техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларини бажарилиши юзасидан олиб бораётган ишларини ўрганиш якунлари тўғрисида”, “Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси, Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари тармоғи касаба уюшма кенгаши, бирлашган қўмталарида тизимдаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш ҳамда уларга касаба уюшмаларининг барча йўналишлари бўйича ёрдам кўрсатишни ташкил этилишини аҳволи тўғрисида”, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари” АЖ касаба уюшмаси қўмитасида ёшларни касаба уюшмасига жалб этиш ва жамоа шартномалари орқали уларни ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини муҳофазасини таъминланиши тўғрисида” ва бошқа масалаларни кўриб чиқилди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: