Жорий йилнинг 12 октябр куни Жиззах тумани “Нурли қуёш” тўйхонасида “Ўзбекистон Ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми” муассасаси, Жиззах вилоят худудий кенгаши ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ахборот марказининг 2012 йилнинг 10 ойлик намойиши иш якунлари бўйича ҳисобот (норасмий ош базми) тадбири ўтказилди.
Тадбир Жиззах вилоят жамоатчилик кенгаши раиси Р.Алимова сўзи билан очилди ва “ Socialforumuz“ ҳақидаги видеоролик намоиш этилди.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ахборот марказининг 2012 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан марказ директори К.Наматовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда, худудий кенгаши ва ахборот маркази томонида амалга оширилган ишларда, ҳамкор ташкилотларидан бири бўлган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг салмоқли ҳиссаси борлиги таъкидлаб ўтилди.
Сўнгра амалга оширилган ижтимоий лойиҳа ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бизнес лойиҳалар эгалари, оқсоқоллар, мурожаатлари қаноатлантирилган фуқаролар вакиллари сўзга чиқишди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Э.Шайхов сўзга чиқиб, худудий кенгаш ҳамда ахборот марказининг ишларига салбий бахо берди, ҳамкор ташкилотлар, жумладан касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтди ва кам таъминланган оилалар вакилларига совғалар топширди.
Тадбир ош тортиш маросими билан якунланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: