Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири
1. Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, хукукий манфаатларини химоя килиш булими мудири Узбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари уларнинг хукуклари ва фаолиятининг кафолатлари тугрисида» конуни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг устави вилоят кенгаши қарор ва фармонлари ҳамда бўлим Низоми асосида иш юритади.
Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси томонидан меҳнат шартномаси асосида тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.
2. Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири вазифалари қўйидагилардан иборат.
– меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни бозор иқтисодиёти салбий ҳолатлари таъсиридан ижтимоий ҳимоя қилиш.
-вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режалари тузилаётган вақтида қатнашади, зарур ҳолларда касаба уюшмалари кенгашининг таалуқли бўлимлари билан ҳамда ваколатли органлари билан биргаликда меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режасининг муқобил вариантини ишлаб чиқаришда иштирок этади.
-вилоятда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳақида касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Президумига ахборот бериб туради ҳамда вилоятда долзарб бўлиб турган муаммолар ҳақида ва ижро органларига қўйиш учун таклифларни тайёрлайди.
-аҳолининг яшаш шароитларидан келиб чиқиб, камбағаллик даражасига етиб қолган, кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва нафақахурлар, студент ёшларни ҳимоя қилиш максадида таклифлар тайёрлайди.
-вилоят ҳокимлиги билан касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий муҳофазасини ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашади ва бажарилишини назорат қилади.
-касаба уюшма ташкилотлари билан биргаликда меҳнат жамоаларида ахлоқий-психологик, ижтимоий-иқтисодий ҳолатларнинг ёмонлашуви сабабларини ўрганади ва уларни тугатиш чораларини керакли ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқади.
-касаба уюшма ташкилотларининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борган энг яхши ишларни вилоят корхона ва ташкилотлари ўртасида тарқатади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатади.
-ўз ваколати доирасида касаба уюшмалари Президумида кўриш учун энг асосий масалаларни киритади.
-касаба уюшма ташкилотларига иш ҳақи масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади. Тегишли вилоят қўмиталари билан биргаликда вилоятдаги мулкчилик шаклидан қаътий назар, барча корхона, ташкилотлар муассасаларда жамоа шартномалари тузишда бошланғич қўмиталарга, мулкдорларга амалий ёрдам кўрсатади.
-вилоят ҳокимияти, вилоят Меҳнат бошқармаси билан биргаликда вилоятда меҳнат имкониятларидан фойдаланиш, ишсизлик муаммоларини ўрганади ва тахлил қилади. «Бандлик» дастурини тайёрлашда таклиф киритади, бажарилишини назорат қилади ҳамда бу ҳақда мунтазам равишда касаба уюшмалари кенгашига ахборот бериб боради.
-меҳнаткашларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази, вилоят коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси билан биргаликда уй-жой коммунал хизмати тўловлари тартибини ўрганиб чиқади ва уларни мукаммаллаштириш учун вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун таклиф киритади.
-аҳолига корхона ташкилотларига солиқ солиш тизимини ўрганиб чиқиб, агар улар меҳнат жамоалари манфаатларига зид келса, уларни тезликда бартараф этиш учун вилоят ҳокимлигига таклиф киритади.
-давлат, хўжалик, кооператив ташкилотларининг қарорлари меҳнат жамоасида ишлаётган касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини бузса, уларнинг қарорларини тўхтатиш учун касаба уюшмалари кенгаши Президумига таклиф киритади.
-касаба уюшмалари Жиззах вилоят кенгаши томонидан режалаштирилган хўжалик юритувчи субъектларда режадан ташқари назорат тартибда ўтказиладиган текширишларда қатнашади.
Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси
Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахасисси ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси томонидан меҳнат шартномаси асосида тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.
Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахасисси вазифалари қўйидагилардан иборат.
Касаба уюшмалари Жиззах вилоят кенгаши томонидан режалаштирилган хўжалик юритувчи субъектларда режадан ташқари назорат тартибда ўтказиладиган текширишларда қатнашади.
Жамоа шартномалари ва келишувларни бажарилишини назорат қилиш юзасидан амалдаги тартибга риоя қилинишини таъминлайди ҳамда тегишли тартибда ҳисоботларни қабул қилиб олади. Жамоа шартномалари бажарилиши ҳақидаги ҳисоботни юритади, тахлил қилади ва зарур ҳолларда Раёсат йиғилишига масала киритади.
Жойларда жамоа шартномалари ва келишувлврини янгиларини тузиш ишларида амалий ёрдам кўрсатади ҳамда уларни экспертиза қилиш ишларида фаол қатнашади ва назоратга олади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш меъёрлари, кафолатли ва бошқа тўловларга риоя қилиш юзасидан иш берувчилар жавобгарлигини амалда қўлланиши, уларни қонунчиликда белгиланган муддатларда тўлаб борилишига эришиш борасидаги ишларни тахлил қилиб боради.
Меҳнат бозоридаги талаб ва таклифларни ҳамда муайян жой ва вилоятдаги реал меҳнат бозори таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат органлари кўмагида иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг касбий тайёргарлик, қайта тайёргарликдан ўтиш, малакасини ошириш, касб-ҳунарга ўқишга бўлган ҳуқуқларини руёбга чиқариш масалаларида ижтимоий шерикларга кўмаклашади.
Банкротлик туфайли корхоналардаги ишдан бўшатилган ходимларни қайта ўқитиш ва бошқа касбга ўқитишлари ишларни таҳлил қилиб боради. Унда аёллар ва ёшларга оид маълумотларни тайёрлайди ва олиб боради.
Яширин ишсизлик аҳволи, квотлаштирилган иш жойларида яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилиб боради ва маълумотлар тўплайди.
Бўлим мутахасисининг Ёшлар кенгаши фаолиятининг асосий йўналишларига оид вазифалари қўйдагилардан иборат;
Ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий дунёқарашини ўстириш борасида аъзо ташкилотлар, барча поғоналардаги ёшлар кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Касаба уюшма ташкилотлари ва унга аъзо ташкилотларининг сайлаб қўйиладиган органларида ёшлар вакиллигини таъминлашга кўмаклашади.
Ёшларнинг ўқиш, меҳнат қилиш, муносиб иш ҳақи олиш, уй-жой билан таъминлаш, хордиқ чиқариш, бўш вақтини сермазмун ўтказиш борасидаги қонуний ҳуқуқларни кенгайтириш ишларида иштирок этади.
Ёшлар ўртасида касаба уюшмаси аъзолигига ундовчи омилларни кучайтириш, уларни касаба уюшмалари сафига жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради.
Ёшларни ватанпарварлик ва миллий ғоя руҳида тарбиялашга, ёшлар орасида маданий-спорт ишларни ўтказишга кўмаклашади
Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига оид маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш ҳамда уларни жамоа келишувлари ва шартномаларига киритиш мақсадида таклифлар тайёрлайди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгашига тақдим этиб боради.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: