Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ташкилий ишлар бўлими

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши

ташкилий ишлар булими

ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ ЙУРИКНОМАСИ

 

1. Ташкилий ишлар булими Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппаратининг структуравий булинмаси хисобланади. Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг Устави хамда «Касаба уюшмалари, уларнинг хукуклари ва фаолиятининг кафолатлари тугрисида»ги конуни асосида иш юритади.

Вилоят кенгаши раёсат карори билан ташкил этилиб, вилоят бирлашмаси кенгаши пленум ва раёсат карорлари асосида фаолият курсатади.

2. Ташкилий ишлар булими мудири вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсати томонидан мехнат шартномаси (контракт) асосида кенгаш фаолияти даврида ишга кабул килинади.

3. Булим таркибига булим мудири ва компьютер оператори киради. Ташкилий ишлар булими асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

-вилоят кенгаши конференция, пленум ва раёсатига маълумотларни карорларни тахлил килиб, тайёрлаб йигилишларни утишини ташкил килади.

-вилоят тармок касаба уюшма кумиталарида иш режасини бажарилишини назорат килади. Касаба уюшмалари фаоллари укув-семинарларини тайёрлаб утказишни ташкил килади ва уларга методик кулланмалардан амалий ёрдам беради.

-касаба уюшма аъзоларига аъзолик билетлари билан таъминлаш, уларнинг тулдирилиши, сакланиши, хисобга олиши ва хисобдан чикарилишини назорат килади.

-вилоят, туман, шахар кумита раислари, вилоят кенгаш булим мудирлари шахсий хужжатларини расмийлаштиради, кенгаш раисидан сухбатдан утишини таъминлайди ва раёсат тасдигига киритади.

-статистик ва бошка ахборотлар доирасини аъзолик ташкилотлар томонидан берилган маълумотларни жамлаб Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясига такдим этади.

-вилоят тармок касаба уюшма кумиталарига тасарруфидаги туман, шахар ва бошлангич кумиталарида йигилиш, конференция, пленум ва раёсат йигилишларини утказиш ва уни режалаштириш буйича методик ва амалий ёрдам беради.

-кадрлар захирасини тайёрлайди, кадрлар малакасини оширишни ташкил этади.

-касаба уюшмалари даврий нашрлари «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталарига обунани ташкил этади.

-аъзо ташкилотлардаги хисобот-сайлов компанияларининг боришини шунингдек статистик хисоботларни тахлил килади ва умумлаштиради кенгаш раёсати тасдигига киритади.

-касаба уюшмаси кадрлари ва фаолларини мукофотлаш юзасидан таклифлар киритади.

– вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши конференцияси, пленуми, раёсат карорларининг бажарилишини назорат килади.

-конференция, кенгаш мажлислари ва фаоллар йигилишларида билдирилган танкидий фикр-мулохазалар ва таклифларни бартараф этиш буйича тадбирлар лойихасини умумлаштиради ва уни вилоят кенгаши раёсат йигилишига мухокамасига куяди, уларнинг бажарилганлиги тугрисида маълумот беради.

-вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши кабулхонаси ишини ташкиллаштиради.

-фукароларнинг ёзма огзаки мурожаатларини кабул килади, руйхатдан утказади, раис имзосига етказиб беради ва конунда белгиланган муддатларда куриб чикишни назорат килади.

-вилоят кенгаши томонидан кабул килинган карорларни ва рахбарият томонидан берилган топширикларни бажарилиши юзасидан назоратни олиб боради.

-утказилган раёсат ва кенгаш йигилишларининг баённомаларини расмийлаштиради, кабул килинган карорини белгиланган муддатда купайтириш ва таркатишни таъминлайди.

-кирим ва чиким хужжатларини кайд этади. Вилоят кенгаши булимларига ва вилоят тармок кенгаш (вакиллик)ларга уз вактида етказади ва улар томонидан белгиланган муддатда бажарилишини назорат килади.

-вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппаратида ишлаётган ходимларнинг мехнат дафтарчаларини расмийлаштиради ва саклайди.

-вилоят кенгашига туманлардан тушган шикоят-аризаларини тахлил килади, булимлар ва тармок кенгаш (вакиллик)лари томонидан шу масала буйича олиб бораётган ишлар тугрисида рахбариятга маълумотнома беради ва шикоят аризаларни таклифларни раёсат йигилишларида кутаради.

-вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши булимлари ва тармок кенгаш (вакиллик)лари томонидан иш юритиш тартибини урганиб чикилади ва кайд этилган камчиликларни тугатиш юзасидан таклифлар беради.

-ишга кирувчи янги ходимларни вилоят кенгаши ички мехнат тартиби коидаси ва аппарат фаолиятини тартибга солувчи бошка хужжатлар билан таништиради.

-фармойиш лойихаларини тайёрлайди.

-хужжатлар билан ишлашни ташкил килади.

-телеграммалар, телетайпограммалар, телеграммаларни тузиш ва жунатишни ташкил этади.

-конференция, пленум ва раёсат йигилишлари баённомаларини расмийлаштиради ва саклайди.

-вилоят кенгаши аппарат ходимлари келиб, кетишини назорат килади ва табель тулдиради.

-хужжатларни архивга тайёрлаш ва топширишни ташкил этади.

-гувохномаларни расмийлаштиради.

 

Ташкилий ишлар булимининг иш юритувчи мутахассиси

 

-вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппаратида иш юритишнинг ягона тартибини, вилоят кенгаши рахбарияти номига келган хат-хабарларни уз вактида такдим этишни таъминлайди;

-Республика ва вилоятнинг рахбар органларидан келган хужжатларнинг уз вактида таништирилишини хамда касаба уюшмалари вилоят кенгаши масъул ходимлари;

-вилоят кенгаш  (вакиллик)лари томонидан бажарилишини назорат килиб боради;

-вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ёки раис уринбосари хузурида булиб утадиган мажлис тугрисида булим мудирларини хамда, вилоят тармок кенгаш (вакиллик)ларни хабардор килади, уларни руйхатга олади;

-ходимлар мехнат дафтарчаларини, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг хужжатлар аслига тугрилигини тасдикловчи, кирим, чиким мухрларининг сакланишини ташкил этади;

-аъзо ва тасарруфдаги ташкилотлар рахбарлари хамда вилоят кенгаши аппарати ходимлари учун хизмат гувохномаларини, ходимларга сафар гувохномаларини расмийлаштиради;

-кенгаш рахбарияти, ходимларига мехнат таътилларини бериш юзасидан карор ва фармойишлар лойихасини тайёрлайди.

-вилоят кенгаши раиси кабулхонасида доимий навбатчиликни ташкил этади;

-почта-телеграф алокалари ишини ташкиллаштиради;

-вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида фукароларнинг кабул килинишини ташкил килиш билан бирга мехнаткашлардан тушаётган ариза ва шикоятларни хисобини олиб боради ва уларнинг уз вактида куриб чикилишини назорат килади;

-УКУФК, махаллий хокимиятга юбориладиган хужжатларни олиб боришни, касаба уюшмалари кенгашининг бошка хат-хабарларини, мажлис ва раёсат хужжатларини уз вактида жойларга жунатилишини таъминлайди. 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!