Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг V Мажлиси ва Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят, шаҳар ва туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Вилоят кенгашининг V Мажлисида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва 2024 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг раиси ўринбосари А.Ихтиёров хисобот берди.
Шунингдек Ижроия қўмитаси йиғилишида “Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустияси ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят ҳудудий кенгашига аъзо Мирзачўл ва Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаларининг иш берувчилар томонидан жамоа шартномаларида назарда тутилган ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга оид киритилган бандлари ва техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларини бажарилиши юзасидан олиб бораётган ишлари ҳамда Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят ҳудудий Кенгаши томонидан амалга оширилган ишларини ўрганиш якунлари тўғрисида” И.Жабборов маъруза қилишди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: