2025 йил 9 октябрь куни “Муносиб меҳнат – муносиб ҳаёт асосидир!” шиори остида 7 октябрь Бутунжаҳон муносиб меҳнат кунига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши, янги сайланган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари ҳамда тармоқ туман (шахар) кенгаш раислари иштирок этди.
Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров муносиб меҳнатнинг аҳамияти, ижтимоий адолат ва хуқуқий ҳимоя масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Семинар дастури бўйича ЎзКУФнинг Жиззах вилоят Кенгаши аппаратининг ташкилий ишлар, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя килиш, меҳнат-хуқуқ инспектори, меҳнат муҳофазаси ва маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлим мудирлари Касаба уюшмаси ташкилотларида фаолиятни Устав талаблари асосида ташкил қилиш, Меҳнат соҳасидаги ижтимоий-шериклик ва меҳнаткашларнинг ижтимоий-иктисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг вазифалари, Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси – бу борада касаба уюшмаларининг вазифалари, ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларни оммавий спорт ва туризмга жалб этиш ва Меҳнаткашларнинг хуқуқий ҳимоясини таъминлашда меҳнат инспекцияларининг роли ҳамда касаба уюшмаларига жисмоний ва юридик шасхлардан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш каби мавзуларда маърузалар қилишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: