Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг III Мажлиси ва Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят, шаҳар ва туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Вилоят кенгашининг III Мажлисида: “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ва 2022 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида”ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 21-январдаги II-3 сонли Бош Кенгаш Мажлис қарори бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг раиси ўринбосари А.Ихтиёров хисобот берди.
Шунингдек Ижроия қўмитаси йиғилишида “Туман (шахар)лардаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномаларининг рўли тўғрисида“ ижтимоий химоя бўлими мудири Ш.Чўтанов маъруза қилишди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: