Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 30 август куни, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан вилоят худудида истиқомат қилувчи Иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган 10 нафар фахрийларнинг холидан хабар олиниб, манзилли ёрдам кўрсатилди.
Шу куни вилоят Кенгаши томонидан 8 нафар Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида халоқ бўлган харбий хизматчилар ва хуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилалари ҳамда 14 нафар вилоят Кенгаши аппаратида ишлаб пенсияга чиққан ва “Фахрийлар кенгаши”нинг аъзолари бўлган меҳнат фахрийларининг уйларига ташриф буюрилди ва озиқ-овқат махсулотлари жамламаси етказиб берилди.
Шунингдек, Зомин тумани “Ём” қишлоғида жойлашган “Мурруват” уйи тарбияланувчилари холидан хабар олинди ва уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбири ўтказилиб, кўрпа-ёстиқ жилдлари жамламаси топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: