Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига Жиззах вилояти, Фориш тумани, Эгизбулоқ ҚФЙ, Нурак қишлоғида яшовчи фуқаро Турғунова Ойсафар, турмуш ўртоғи Саманов Элмурод 2023 йил 05 декабрь куни иш вақтида бахтсиз ҳодисага учраши натидасида олган тан жарохати бўйича ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ холдаги зарар пуллари 2024 йилнинг сентябрь 2025 йилнинг март ойигача “KARBONAT” АЖ иш берувчиси томонидан хеч бир сабабсиз тўланмаётганлиги сабабли ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилди. Саманов Элмурод “KARBONAT” АЖда 2020 йил 01 июндан электр, газ пайвандловчи лавозимида ишлаб, 2023 йил 05 декабрь куни иш вақтида бахтсиз ҳодисага учраб тан жарохати олган. Бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилиб, иш берувчи томонидан тасдиқланган ва “KARBONAT” АЖ томонидан ҳисобга олинган. Ғаллаорол туманлараро 32-сонли ТИЭКнинг 2024 йил 05 май кунги № 509499 сонли хулосасида II-гуруҳ ногирони, касбий меҳнат лаёқати йўқотганлик даражаси 70% деб белгиланган.
Мурожаат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши масъул ходими томонидан ўрганилганда “KARBONAT” АЖ иш берувчиси жабрланувчи Саманов Элмуродга ойма-ой тўланиши лозим бўлган 18 784 160 (ўн саккиз миллион етти юз саксон тўрт минг бир юз олтмиш) сўм зарар пулини ўз вақтида тўлаб бермаганлиги аниқланди.
“KARBONAT” АЖ иш берувчисига, жабрланувчи Саманов Элмуродга ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар пули 18 784 160 (ўн саккиз миллион етти юз саксон тўрт минг бир юз олтмиш) сўмни 7 (етти) кун муддат ичида тўлаб бериш ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан 2025 йил 24 февраль куни №01-07/127 сонли тақдимнома киритилди.
“KARBONAT” АЖ иш берувчиси Тақдимномани писанд қилмасдан, тақдимномадаги талабларни бажармаганлиги сабабли низони суд тартибида ҳал қилишлик учун жабрланувчи Саманов Элмуроднинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судига даъво аризаси киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 2025 йилнинг 25 март кунги Ҳал қилув қарорига асосан “KARBONAT” АЖ иш берувчисидан жабрланувчи Саманов Элмуроднинг фойдасига 18 784 160 (ўн саккиз миллион етти юз саксон тўрт минг бир юз олтмиш) сўм ойма-ой тўланадиган зарар пули ва 1 000 000 (бир миллион) сўм маънавий зарар ҳамда 37 500 (ўттиз етти минг беш юз) сўм почта харажати жами 19 821 660 (ўн тўққиз миллион саккиз юз йигирма бир минг олти юз олтмиш) сўм ундириш, бундан ташқари иш берувчидан давлат фойдасига 3 931 249 (уч миллион тўққиз юз ўттиз бир минг икки юз қирқ тўққиз) сўм давлат божи ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: