Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Касаба уюшмалари аралашуви билан жабрланувчининг қонуний манфаатлари тикланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Файзобод МФЙ, Темир йўл кўчаси 20-уйда яшовчи фуқаро Махкамов Хайрулло 2021 йил 1 март  куни иш вақтида олган тан жарохати бўйича ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ холдаги зарар пуллари 2021 йилнинг декабрь ойидан 2022 йилнинг сентябрь ойигача Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси томонидан ўз вақтида тўланмаётганлиги сабабли ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилди.

Ариза Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан ўрганилганда, Махкамов Хайрулло Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида 2018 йилнинг 2 апрелидан навбатчи шифокор лавозмида ишлаб келган, 2021 йил 01 март куни иш вақтида бахтсиз ҳодисага учраб тан жарохати олган. Бахтсиз ҳодиса вилоят Бандлик бош бошқармаси буйруғи асосида тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилган, бахтсиз ҳодисани ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилиб, иш берувчи томонидан тасдиқланган ва Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳисобга олинган. Жиззах вилоят Бош ТИЭКнинг 2022 йил 29 июлдаги № 0002033 сонли хулосасида II-гуруҳ ногирони, касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлик даражаси 80% деб белгиланган.

Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси жабрланувчи Махкамов Хайруллога ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар пули 60775848 (олтмиш миллион етти юз етмиш беш минг саккиз юз қирқ саккиз) сўмни ўз вақтида тўлаб бермаганлиги мурожаатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчисига, жабрланувчи Махкамов Хайруллога ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар пули 60775848 (олтмиш миллион етти юз етмиш беш минг саккиз юз қирқ саккиз) сўмни 7 (етти) кун муддат ичида тўлаб бериш ҳақида 2022 йил 29 август куни №01-07/953 сонли тақдимнома киритилди.

Бироқ, Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси тақдимномани кўриб чиқганлиги тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига маълумот бермаганлиги сабабли низони суд тартибида ҳал қилишлик учун жабрланувчи Махкамов Хайруллонинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди 2022 йилнинг 24 ноябрь куни даъво аризани кўриб чиқиб, Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасидан жабрланувчи Махкамов Хайруллонинг фойдасига ойма-ой тўланадиган зарар пули 60775848 (олтмиш миллион етти юз етмиш беш минг саккиз юз қирқ саккиз) сўм ҳамда 2000000 (икки миллион) сўм маънавий зарар жами 62775848 (олтмиш икки миллион етти юз етмиш беш минг саккиз юз қирқ саккиз) сўм ундирилиши тўғрисида Ҳал қилув қарори чиқарди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!