Жорий йилнинг 02 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари, ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Гаибназарова Нодира Баходиржановна Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 819-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом (1-илова); “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисида”ги низом (2-илова); “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги низом (3-илова) ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги низом (4-илова)лар бўйича маъруза билан чиқиш қилди.
Бундан ташқари бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси раисларига “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари тузилган ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш” бўйича, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари атрофлича тушунтирди. Ундан ташқари “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг тегишли моддалалари ҳам айтиб ўтилди.
Тадбир якунида, семинар-тренинг иштирокчилари Жиззах вилояти, Пахтакор туманида жойлашган “PAXTAKOR TEKS” MCHJ QKга ташриф буюриб, корхонада ишчи ходимларга яратилган меҳнат шароитлари ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Бу ишлаб чиқариш қўшма корхонаси билан танишув иштирокчиларида чуқур таъсуротлар қолдирди.




Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: