Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Жиззах вилоят бирлашган касаба уюшмаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят касаба уюшма кенгаши билан ҳамкорликда тизимдаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари иштирокида 2026 йил 19 март куни “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги янги тартиблар” мавзусида ташкил этилган ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгашининг меҳнат техник инспектори И.Жабборов маъруза қилди.



У ўз маърузасида дастлаб, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2025 йилдаги №819-сонли “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом” ни мазмун моҳияти тўғрисида. Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги ташкил этиш борасидаги ишлар ҳақида.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, иш жойларида ҳаво ифлосланиши, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар профилактикаси ҳамда касб касалликларини текшириш ва ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида тушунтиришлар берди. Шу билан бирга, меҳнатни муҳофаза қилиш тартиби ҳамда техника хавфсизлиги бўйича, иш вақтида ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини ярати бериш ва унинг назоратини олиб бориш, уларни бартараф этиш борасида касаба уюшмаси органларининг вазифалари тўғрисида ҳам тушунтиришлар берилди.
Семинар қизғин музокарларга бой тарзда ўтди. Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан маърузачига бир қанча савол ва таклифлар берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: