Жорий йилнинг 01 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида 28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Қирғизалиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Назорат-тафтиш комиссияси раис ўринбосари А.Исаков, Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси, Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари, йирик корхоналар ва ташкилот иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги №8-108 “с” сонли “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг 1-вилоят босқичи ғолибларини танлов комиссияси якуний хулосаларига кўра Жиззах вилоят Кенгашининг 1-2-3 даражали ДИПЛОМИ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар билан вилоятнинг 12 та туман ва 1 та шаҳрида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: