2026 йилнинг 04 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори И.Жабборов, Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Янгиобод тумани ҳоким ўринбосари З.Қўлдошев билан биргаликда ўқув семинари ўтказди.



Семинарда Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори И.Жабборов томонидан “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” ҳақида, сўнги 9 йил ичида юртимизда бўлаётган мисли кўрилмаган ўзгаришлар, шунингдек касаба уюшмалари томонидан ҳам “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, Қонунга асосан касаба уюшмалари инспекцияси ташкил этилганлигини, инспекциянинг бугунги кундаги фаолияти, ходимларнинг ижтимой-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумот берди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Иш берувчилари Конфедерацияси ўртасида ижтимоий шериклик йўлга қўйилганлиги ва 2026-2028 йиллар учун Бош келишув имзоланганлигини бунда меҳнат муносабатларида ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги принципидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўз зиммаларига меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тизимини жорий этиши, унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш мажбуриятлари олинганлигини иш берувчи ва мансабдор шахсларига маълум қилди.
Шунинг билан бир қаторда корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчилар томонидан ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш асослари ҳақида Меҳнат Кодексининг 359-моддаси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида батафсил тушунтирди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасига оид айрим Низомларни тадиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигини шу асосида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш лозимлигини эслатиб ўтди.
Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: