Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг топшириғига кўра Федерация аппарати рахбар ва масъул ходимлари иштирокида ҳудудларда жорий йилнинг 4-чораги давомида “Очиқ эшиклар куни” ва фуқаролар сайёр қабули ўтказиб келинмоқда. жорий йилнинг 28 ноябрь куни Жиззах вилоятида ҳам ҳудду шу тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбир ўтказилишидан асосий мақсад, жойларда корхона ва ташкилотларда ҳодимларнинг меҳнат муносабатларига оид, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида учраётган камчиликлар, муоммоларни ечимини топиш юзасидан мулоқот ташкил этилмоқда.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияснинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Н.Пардаев, кенгаш раиси ўринбосари А.Ихтиёровлар олиб боришди.




Тадбирга вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар рахбар ва масъул ходимлари, вилоят ҳудудий кенгаши аппарати масъул ходимлари, тармоқ бўйича Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоятдаги йирик корхона, ташкилот, муассасалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, тармоқ касаба уюшмалари вилоят, туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари раислари иштирок этди..
Тадбирда иштирокчилар томонидан Меҳнат муносабатларига оид саволлар ва таклифлар тушди, мутассади ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда кенгашнинг бўлим мудирлари ва мутахассислари томонидан жавоблар берилди.
Бундай “Очиқ эшиклар куни” ва Сайёр қабул тадбирларини 2026 йил Январ ойидан бошлаб Туман (шаҳар) худудларида ўтказилиши режалаштириб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: