Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига Дўстлик тумани, Дўстлик пахта тозалаш акциядорлик жамиятида ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда бахтсиз ҳодисага учраган 2 нафар ва касб касалликларига чалинган 6 нафар, жами 8 нафар ходимларга соғлиғига етказилган зарар пулларини жамият иш берувчиси томонидан тўлаб берилмаётганлиги ва ушбу соғлиғига етказилган зарар пулларини қайта ҳисоб-китоб қилиб, ундириб беришлик юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатни Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекциясининг меҳнат техник инспектори (И.Жаббров) ва меҳнат муҳофазаси хизмати етакчи мутахассиси (А.Бурханов)лар томонидан жойида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра ҳақиқатдан ҳам Дўстлик пахта тозалаш акциядорлик жамияти иш берувчиси томонидан соғлиғига етказилган зарар пуллари 2 нафар меҳнатда майибланган ва 6 нафар касб касалликларига чалинган ходимларга 2021 йилнинг март ойидан 2021 йилнинг сентябрь ойигача бўлган давр учун тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Дўстлик пахта тозалаш акциядорлик жамият раиси номига 7 кун муддат ичида жабрланувчиларга етказилган зарар пулларини тўлаб беришлик тўғрисида Тақдимнома киритилди. Тақдимнома Дўстлик пахта тозалаш акциядорлик жамияти раиси томонидан кўриб чиқилиб, 8 нафар жабрланувчиларга жами 26305000 (йигирма олти миллион уч юз беш минг) сўм 2021 йилнинг 14 сентябрь куни ундириб берилди.
Шу билан бир қаторда жамиятдаги қолган 12 нафар меҳнатда майибланган ходимларга ҳам 26957000 (йигирма олти миллион тўққиз юз эллик ети минг) сўм миқдордаги соғлиғига етказилган зарар пуллари ундириб берилди.
Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнат инспекцияси меҳнат техник инспектори (И.Жабборов) ва меҳнат муҳофазаси хизмати етакчи мутахассиси (А.Бурханов)ларнинг аралашуви билан жами 20 нафар ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, 53262000 (эллик уч миллион икки юз олтмиш икки минг) сўм миқдордаги соғлиғига етказилган зарар пуллари ундириб берилишига эришилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: