Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши томонидан фуқаролар Раджабов Худияр Юлдашевич ва Раджабова Гавҳар Ортиқбоевналар томонидан фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик конпенсация ундириш ҳақидаги мурожаати ўганиб чиқилиб, Х.Раджабов Ш.Рашидов туман 44-сонли умумтаълим мактабида 1985 йилдан 2021 йилга қадар хўжалик ишлар мудири лавозимида ишлаб келган 30 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътили, Г.Раджабова Ш.Рашидов туман 44-сонли умумтаълим мактаби қоровули вазифасида 1999 йилдан 2019 йилгача ишлаб келган 19 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътили борлиги аниқланиб Ш.Рашидов туман 44-сонли умумтаълим мактабига фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўлаб берилиши ҳақида тақдимнома киритилди.
Иш берувчи тақдимномани қаноатлантиришдан рад қилгач, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан фуқаролар Раджабов Худияр Юлдашевич ва Раджабова Гавҳар Ортиқбоевналар манфаатида жавобгар Ш.Рашидов туман 44-сонли умумтаълим мактабига нисбатан фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация ва маънавий зарар ундириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2022 йил февраль ойининг 7 кунги Ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгашининг даъво талаблари қаноатлантирилиб жавобгар Ш.Рашидов туман Халқ таълими бўлими ва Ш.Рашидов туман 44-сонли мактабдан солидар тартибда даъвогар Раджабов Худияр Юлдашевичнинг фойдасига 30 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътили учун 61 904 340 сўм компенсация, 4 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда Раджабова Гавҳар Ортиқбоевна фойдасига 19 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътили учун 31 085 440 сўм компенсация, 4 000 000 сўм маънавий зарар, жами: 100 989 780 сўм ундирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: