Жорий йилнинг 6- ноябрь куни Шароф Рашидов тумани 1-сон касб ҳунар мактабида 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” деган ғоя остида “Ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” доирасида, Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Кулбоев билан биргаликда тадбир ўтказилди.
Тадбирда Шароф Рашидов тумани 1- сон касб ҳунар мактаби директори Мамарахимова Дилноза Камаловна ҳамда мактаб педогог ва техник ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни 1-сон касб ҳунар мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Содиқов Юсуфжон кириш сўзи билан очиб, сўзни Ўзбекистон касаба уюмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекциясининг Меҳнат техник инспектори И.Жабборовга берди.
И.Жабборов ўз сўзида11-ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрамини кенг нишонлаш, юқори савияда ўтказиш, “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” тўғрисида, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, Қонунга асосан касаба уюшмалари инспекцияси ташкил этилганлигини, инспекциянинг фаолияти,ходимларнинг ижтимой-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамдатехник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда кейинги 5 йилда касаба уюшмалари томонидан кенг қамровли амалга оширилган ишлар, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, ходимларга соғлом, хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб берилиши тўғрисида касб ҳунар мактаби жамоасига маълумот ва тушунтиришлар берди.
Тадбир савол ва жавоблар билан иштирокчиларнинг фаоллигида ўз якунига етди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: