Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан ёшлар комиссия раислар ҳамда фаол ёшлардан иборат бир гуруҳ ёшлар иштирокида Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган «Чашма» зиёратгоҳига «Экотуризм» акцияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йили Навоий вилоятига ташрифи чоғида, Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳи атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, сайёҳлар учун замонавий меҳмонхона қуриш юзасидан кўрсатма берилган эди.
Ташкил этилган ушбу саёҳатимиз давомида гувоҳ бўлдикки, режадаги ишлар тўла амалга оширилган. Зиёратгоҳ ҳудуди ўзгача чирой очган. Эллик ўринли «Нурота» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилган, манзарали бута ва дарахтлар экилиб, фаввора бунёд этилган. Зиёратчилар ҳордиқ чиқариши учун сўри ва ўриндиқлар ўрнатилган. Акцияда иштирок этган ёшлар зиёратгоҳнинг гўзал табиати билан яқиндан танишишди ва мароқли хордиқ чиқаришди.
Шунингдек, саёхат сўнгида ёшлар туман ҳудудига улашган Айдаркўл соҳиллари ва манзарасидан бахраманд бўлишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: