Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавий ва маърифат маркази ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз” шиори остида ўтказилаётган Республика эсселар танловининг Жиззах вилоят босқичи Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтди.
Вилоят босқичининг очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус вазирлиги бўлим бошлиғи О.Умматов, Ўзбекистон касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров ҳамда олий таълим муассалари вакиллари иштирок этдилар.
Ҳудудий босқичда вилоятдаги 4 та олий таълим муассасаларидан саралашдан ўтган 12 нафар талабалар иштирок этдилар. Эсселар низом бўйича “Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда” мавзуси ёзилди.
1, 2 ва 3 ўринларни эгаллаган талабалар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритдилар. Иштирокчилар белгиланган вақт давомида ижодий фикрларни ёзма баён қилдилар. Жараёнлар очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилди. Танловнинг натижалари ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилиб, шу куннинг ўзида эълон қилинди.
Натижаларга кўра:
1-ўрин – Жиззах давлат педагогика институти талабаси Файзуллаева Гавҳар Ўлжабой қизи;
2-ўрин – Ўз.МУ Жиззах филиали талабаси Эркабоева Ўлмасой Кубай қизи;
3-ўрин – Жиззах давлат педагогика институти талабаси Наврузова Елена Павловна;
Танловнинг тақдирлаш маросимида ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: