Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг VI Мажлиси ва Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг VI Мажлиси ва Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят, шаҳар ва туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.


Вилоят кенгашининг VI Мажлисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг 2024 йилдаги фаолияти якунлари ва 2025 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош Кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги № IX-3 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳақида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг IХ Ҳисобот-сайлов Конференциясини чақириш тўғрисида масалаларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг раиси ўринбосари А.Ихтиёров маъруза қилди.
Шунингдек Ижроия қўмитаси йиғилишида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти, Бахмал ва Дўстлик туман кенгашларига аъзо бошланғич ташкилотларида иш берувчилар томонидан жамоа шартномаларида назарда тутилган ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга оид киритилган бандлари ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиш аҳволи тўғрисида, Танлов асосида туманларнинг йирик Тармоқ касаба уюшма қўмиталарида, уларга аъзо корхона, ташкилот ва муассасалардаги касаба уюшма ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш меҳнат қонунчилигига риоя қилишни аҳволи тўғрисида, Бахмал тумани тармоқларида 2023-2024 йиларда ижтимоий суғурта бюджетидан санаторийларга ва болалар оромгоҳига олинган йўлланмаларини берилганини хамда мақсадли фойдаланиш юзасидан туман тармоқларида олиб борилаётган ишлар ҳақида ва кун тартибидаги бошқа масалаларда кенгаш бўлим мудирлари маъруза қилишди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!