«ҲЕТ» АЖ Жиззах ҳудудий филиали меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда цех ҳамда гуруҳлардан сайланган 34 нафар делегатлардан барчаси иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси о’ринбосари О.Исмоилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров, ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов иштирок этиб, касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирдилар.
Конференция кун тартибидаги масалада иш берувчи ва КУҚ ўртасида 2023-2025 йилларга қабул қилинган Жамоа Шартномасининг 2024 йил якуни бўйича бажарилиши бо’йича “ҲЕТ”АЖ Жиззах ҳудудий филиали бош муҳандис ўринбосари Д.Қаландаров, касаба уюшма қўмитаси раиси И.Ўриновларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди. 2024 йилда жамоа шртномаси бўйича олиб борилган ишлар конференция иштирокчилари томонидан қониқарли деб топилди. 2024 йил мобайнида корхонада инсон манфаатлари, ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга оид бажарилган ишлар юқори баҳоланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: