Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида жамоа шартномасининг бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 14 февраль куни Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида 2023-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳамда меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди. Мазкур ҳисобот-сайлов йиғилишида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши раиси М.Якубов, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилоят бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Шербековлар иштирок этишди.
Йиғилишда иш берувчи ва жамоатчилик асосидаги касаба уюшма қўмитаси раисининг, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди. Меҳнат жамоаси томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, касаба уюшмасининг қўмита аъзолари ҳамда амалдаги раис Ж.Усмонов қайта 5 йил муддатга қўмита раислигига бир овоздан сайланди.
Йиғилиш давомида Тармоқ келишуви, ҳудудий келишув ҳамда жамоа шартномаларига киритиш орқали белгиланган қўшимча имтиёз ва кафолатлар, меҳнат муҳофазаси ва ходимларга хавфсиз ва қулай шароит яратиш мақсадида олиб борилаётган тизимдаги ислоҳотлар, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг босиб ўтган йўллари ҳақида тўхталиб ўтилди. Касаба уюшма қўмитасининг 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: