Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Уставининг 9.4 бандига асосан Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Жиззах вилоят касаба уюшмаси Мажлисининг 17.01.2025 йилдаги V-1 қарорига асосан ҳамда ҳисобот-сайловлар ўтказиш тўғрисидаги режа-графикка асосан, тармоқ тизимидаги Жиззах шаҳар 2-сон Политехникуми бошланғич касаба уюшма қўмитасининг навбатдаги ҳисоботи сайлов ҳамда ва жамоа шартномаси якунларига бағишланган йиғилиши 2025 йил 21 февраль куни Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Жиззах вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси М.Қулбаев раислигида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Жиззах шаҳар 2-сон Политехникуми директори М.Р.Ражабов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бошқармасининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Юсупов ва касаба уюшма аъзолари иштирок этишди. Бошланғич касаба уюшмасининг раиси 2020 йил февралидан – 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнида қилинган ишлар тўғрисида батафсил ўз ҳисоботини ўқиб эшиттирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: