Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Кенгаш йиғилиши

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдан ташқари V кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Уни  бирлашмаси кенгаши раиси Нусратулло Пардаев олиб борди.


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 26 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2011 йил якунлари ва 2012 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида”ги Мажлиси қарорини бажариш юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг вазифалари тўғрисида

МАЪРУЗА

Ҳаммангизга маълумки, 2011 йил 26 декабрда бирлашма кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида, “2011 йилда бирлашма кенгаши фаолияти юзасидан ҳисобот”ни муҳокама қилиб, 2012 йилги вазифаларни белгилаб олган эдик. Бу хақда тегишли қарор ҳам қабул қилиб, мана икки ойдирки ушбу қарорни бажариш юзасидан иш олиб бораяпмиз.

2012 йил 26 январда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Мажлисида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2011 йил якунлари ва 2012 йилдаги устувор йўналишлар тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди. Йиғилишда касаба уюшмалари фаолияти, жумладан, вилоятимиз касаба уюшмалари фаолияти учун ҳам жуда муҳим масалалар кўтарилганлиги боис, бугун биз вилоят бирлашма кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини чақириб, Федерация кенгаши йиғилиши қарорларидан келиб чиқадиган вазифаларимизни белгилаб олиш мақсадида тўпландик.

Кўпчилигингиз анча йиллардан буён касаба уюшмалари тизимида фаолият кўрсатасизлар. Федерация кенгаши йиғилишларида қатнашиб, бу масалаларни ҳам ўзимизда кўп муҳокама қилиб, вазифаларимизни белгилаб олганмиз. Айниқса, 2008, 2009 йилларда Федерация кенгаши раёсатида фаолиятимиз 4 марта режали муҳокама қилиниб, жами бир неча ойлаб комиссия кутиб, кузатганмиз. Аммо, бу комиссия-ю, муҳокамалардан фаолиятимизга қанчалик фойда бўлиб, ижобий томонга ўзгариш бўлганлигини, мен шахсан сезмадим.

Лекин, Федерация кенгашининг 2012 йил 26 январдаги Мажлис хужжатларини ўрганар эканмиз, республика касаба уюшмалари хақиқатан ҳам кейинги бир ярим, икки йилда белгилаб олган аниқ, бевосита, касаба уюшмалари фаолиятини яхшилаш ва янгилашга қаратилган режаларни  амалга ошириш юзасидан қаътий иш олиб бораётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Республика касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининиг ўтган йилда амалга оширган энг катта иши бу Республика Хукумати, касаба уюшмалари ва республика савдо-саноат палатаси ўртасидаги бош Келишув тузилганлигидир. Буни биз йиллар давомида кутиб келганимизни яхши биласизлар.

Бу биринчи навбатда, барча босқичдаги касаба уюшмаларини, давлат, хўжалик ташкилотлари ва иш берувчилар олдида обрўсини бир неча баробарга ошишига олиб келди. Бош келишув асосида бирлашма кенгаши ва вилоят хокимлиги ўртасида тузилган минтақавий келишувга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилиб, уни бажарилишини таъминлаш алоҳида назоратга олинди.

Бундан ташқари, Федерация кенгаши томонидан 14 та қонун, 25 та меъёрий актлар, 87 та меҳнат мухофазаси бўйича меъёрий хужжатлар лойиҳалари юзасидан хулосалар берилди.

13 та давлат, нодавлат ташкилотлари билан қўшма тадбирлар режалари қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. Бу асосда худди шундай иш вилоятда ҳам давом эттирилди.

Федерация кенгаши томонидан, касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан жиддий ишлар амалга оширилди. “Вакиллик” деган хеч кимга тушунарсиз орган бекор қилинди. Оддий касаба уюшма ходимлари ўртасида “учлик суди” деб ном олган Федерация кенгашининг “Ижроия қўмита”си тугатилди, ҳар йили деярли ярим йил давом этадиган, катта ташвишга сабаб бўладиган, лекин мутлақо фойдасиз “Баланс комиссияси” фаолиятини тўхтатди. Бир неча тармоқлар бирлаштирилди, янги касаба уюшма картаси тасдиқланди, бошланғич ташкилотлар фаолиятини кўпайтиришга қаътий эътибор қаратилиб, улар инвентаризациядан ўтказилди.

Вилоятларда, туманларда касаба уюшмалари фаолиятини фақат текшириб, айбдорларни жазолаш тартиби ўрнига улар фаолиятини ўрганиб, амалий ёрдам бериш амалиётга киритилди.

Федерация кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари раҳбарлари учун фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш бўйича қўлланма” нафақат бошланғич ташкилотлар учун, балки барча касаба уюшма фаоллари, раҳбарлари учун ҳам тенгсиз кундалик китоб бўлиб қолди. 

Хуллас, Федерация кенгаши томонидан кейинги вақтларда олиб борилаётган бу каби кўплаб ишларни биз хар кунлик фаолиятимизда сезиб турибмиз, бу ишларни амалга ошириш юзасидан бирга баҳоли қудрат ишлаяпмиз.

 

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

Юқорида санаб ўтилган кўплаб ишлар, вилоятимиз касаба уюшмалари фаолиятида қандай тадбиқ этилмоқда. Бу соҳа биз билан Сиз имкониятларимиз даражасидаги ҳамма ишларни бажараяпмизми? Аввало, русхсатингиз билан шу хақда қисқача тўхталиб ўтсак.

Шу йил январ-феврал ойларида бирлашма кенгаши раёсатининг қарорига асосан, бирлашма кенгаши масъул ходимлари вилоят тармоқ кенгаши раислари ва масъул ходимларидан иборат учта гуруҳ туманлардаги бошланғич, туман касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини ўрганиб, уларга имконият даражасида амалий ёрдам кўрсатдилар.

Ушбу ташкилотлар фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатдики, баъзи бошланғич ташкилотлар афсуски, номигагина фаолият кўрсатаяпти. Устав талаблари асосида ҳисобот-сайлов йиғилиш ва конференциялари хужжатларини расмийлаштириш, иш режа асосида ишлаш, ходимларни ижтимоий-иқтисодий химоя қилишда жамоа шартномаларининг қонуний ролидан фойдаланиш ҳали ҳам баъзи бошланғич, ҳатто туман ташкилотларининг эътиборидан четда қолмоқда.

Масалан, туманларда далат бюджетидан таъминланадиган ободонлаштириш бошқармалари мавжуд. Уларда 80 тадан 170 нафаргача ходимлар ишлайди. Лекин бирорта туманда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўз вақтида ўтиб, Низом талаблари асосида сайланган бошланғич касабақўм раисларини учратмадик. Ўзларини касбақўм раиси деб таништирган ходимлар, ўзларини вазифалари нимадан иборат эканини билмайдилар. Федерация кенгаши, Марказий кенгаш, бирлашма кенгашининг қарорлари, раёсат қарори хужжатлари хақида жуда кам тушунчага эгалар. 50 фоизида жамоа шартномалари фақат номигагина тузиб қўйилган. Вилоят тармоқ кенгаши раиси (К.Хақбердиев) кейинги 2 йилда бирор марта бориб хабар олмаган. Федерация кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Қўлланма”ни етказиб берилмаган.

Агросаноат тизимида хақиқатда ҳам ишлар оғир. Бошланғич ташкилотлар аниқ ҳисобга олинмаган. Бахмал, Ғаллаорол, Пахтакор, Зарбдор туманларида кейинги икки йил ичида бир неча марта раислар алмашди. Лекин бирор марта ҳам Низом талаблари асосида пленум ёки кенгаш қарори билан раис сайланмаган. Ҳаммаси оғзаки тартибда қўйилган. Бугунги кунда ҳам бу туманларда раис сайланмаган. Бу ҳолда касаба уюшма ташкилотининг, унинг раисининг обрўси тўғрисида қандай гап бўлиши мумкин. Иш берувчи олдига бориб қандай ваколат билан гаплашади. Бошланғич ташкилотларни ишини қандай ташкил этади? Бу ишни Марказий кенгаш ёки бирлашма кенгаши эмас, фақат вилоят тармоқ кенгаши ташкил этиши керак-ку. Туман ташкилоти раиси сайланмаган тумандаги бошланғич ташкилотлар иши тўғрисида нима ҳам дейиш мумкин.

Баъзи тармоқларда туман, бошланғич ташкилотлар асосий ишдан озод этилмаганларини баҳона қилиб, касаба уюшмалари иши билан етарли шуғулланмай қўйганлар.

Таълим тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида иш бир мунча яхши йўлга қўйилган. Лекин Федерация кенгаши, Марказий кенгаш, бирлашма ва вилоят кенгшининг қарорларини туманларда муҳокама қилиб, бажариш муддатларини белгилаб, назоратга олишда анча камчиликлар мавжуд.

Бутун Республикамиз миқиёсида коллежлар фаолиятига катта эътибор қаратилаётгани ҳолда, вилоятда, туманлардаги, чекка қишлоқлардаги коллежлар, касаба уюшма ташкилотлари эътибордан четда қолган. Ўрта-махсус таълим боқшармасидаги бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташкил этилгандан буён ўтган 3-4 йил ичида, бу касаба уюшма ходими туманлардаги коллежларга деряли етиб бормаган. Бу борада вилоят тармоқ кенгаши ҳам коллежлар бошланғич ташкилотлари фаолиятига етарли эътибор қаратмаган. Федерация кенгаши тавсияси билан, тармоқ Марказий кенгаши бугунги кунда, туманларда касаба уюшма кенгашларини ташкил этиб, тегишли коллежларни улар таркибига киритиш масаласини хал этмоқдалар. Бундан кейин коллежлар фаолияти ҳам хаммамизнинг алоҳида эътиборимиз марказида бўлиши зарур.

Шу ўринда яна бир масалага эътиборингизни қаратмоқчи эдим. 1 январдан бошлаб “Ўзбекистон касаба уюшмалари картаси тўғрисида”ги Федерация кенгаши қарори кучга кирди. Бу қарорга асосан, вилоят агросаноат тармоғи таркибига 18 та, давлат муассасалари тармоғига 1 та, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма тармоғига 9 та, транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимига 3 та коллежлар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари киритилди. Лекин январ, феврал ойларида ҳам баъзи вилоят, туман кенгашлари бориб улар билан хатто танишмаганлар ҳам.

Масалан феврал ойини охирида ҳам, Бахмал қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи, Бахмал “Сангзор” қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи, Ғаллаорол туман “Гулистон” қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи, Янгиобод қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи, Зарбдор қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари қишлоқ хўжалик ходимлари касаба уюшмаси тармоғига ўтганларини билмайдилар.

Бахмал туман маиший-хизмат касб-хунар коллежи, Бахмал “Узунбулоқ” маиший-хизмат касб-хунар коллежи, Зомин туман маиший-хизмат ва транспорт касб-хунар коллежи, Фориш маиший-хизмат ва транспорт касб-хунар коллежи бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳам, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тармоғига ўтганларидан бехабарлар.

Федерация кенгашининг бу соҳадаги қарори 28 октябрда чиққан, 10 ноябрда вилоят бирлашмаси қарори, тегишли рўйҳатлар билан тармоқларга юборилган. Наҳотки 2 ой тайёргарлик кўриб, 1 январдан тайёр, бюджетдан маош оладиган ташкилотлар касаба уюшмасини ўз тармоқлари тасарруфига олиш тегишли тармоқ раислари Бердиқул Тожибоев ва Комилжон Хақбердиевларга қийин бўлса. Уларда масъулият, ўз ишларига қизиқиш йўқ холос.

Вилоятимиздаги баъзи бир тармоқларнинг туман, бошланғич ташкилотларида, касаба уюшма ходимлари маош олмай ишлашларини баҳона қилиб, хужжатларни расмийлаштириш, жамоа шартномаларини муҳокама қилиш, касаба уюшма аъзоларини билетлар билан таъминлаш ишларига етарли эътибор берилмаяпти.

Давлат муассасалари тармоғига қарайдиган тумандаги бошланғич ташкилотларнинг аксариятида 30 тагача касаба уюшма аъзоси бор, туман кенгаши эса, кўпи билан 6 та шундай бошланғич ташкилотни бирлаштиради. Феврал ойида ишлари ўрганилган Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Ғаллаорол, Бахмал туманлари кенгаш раислари бирорта хужжатни кўрсата олмадилар. Ҳамма хужжатлар, хисобот-сайловлар баённомасидан тортиб, жорий молиявий хужжатларгача вилоят тармоқ кенгашида экан. Пахтакор туман кенгаши раиси эса қишлоқ хўжалиги тармоғига қарашли ташкилотда қадрлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлар экан.

Улар нафақат Федерация кенгаши раёсатининг кейинги қарорлари, хатто, ўзларини вакилликдан кенгашга айлантирилганлиги хақидаги йиғилишлари тўғрисида ҳам тўлиқ тасаввурга эга эмаслар.

Тармоқ уставида, туман кенгашлари фаолияти, уларнинг кенгаш, раёсат йиғилишлари тўғрисида аниқ кўрсатма йўқлиги учун, улар амалда вакиллик сифатида фаолият юритмоқдалар.

Федерация кенгашининг бу тармоқ туман ташкилотлари тизимини кўриб чиқиш хақидаги топшириғи бажарилгач, тармоққа қарашли ташкилотларда ишловчи касаба уюшма аъзолари ҳам аниқ ижтимоий, иқтисодий, хуқуқий химоядан бахраманд бўладилар деб умид қиламиз.

 

Ҳурматли кенгаш аъзолари. Бундай мисолларни кўплаб учраши, вилоят бирлашмаси ҳам тармоқ кенгашлари ҳам, Федерация кенгашининг, бошланғич касаба уюшмаларига асосий эътиборни қаратиш тўғрисидаги кўрсатмаларига тўлиқ амал қила-олмаётганликларини исботидир.

 

Азиз дўстлар!

 

Мен маърузани бошида, ўтган йилни охирида, аниқроғи, 26 декабрда бўлиб ўтган кенгаш йиғилишимизда, 2011 йил давомида бажарилган ишлар юзасидан хисоботимизни бериб, тегишли қарор қабул қилганимизни эслатиб ўтган эдим. Шунинг учун ўтган йилларда қилинган ишлар хақида тўхталмасдан, 2012 йилги вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтсам.

Касаба уюшмаларининг асосий фаолияти жамоа шартномаларини бажарилишини таъминлашни ташкил этишдан иборат бўлмоғи лозим. Бунинг учун эса аввало ҳар бир корхона, ташкилот, муассасанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладиган, амалда меҳнаткаш ходимни оғирини енгил қилишга хизмат қила оладиган жамоа шартномаси лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиб, уни экспертизадан ўтказиб, қабул қилишга эришишимиз лозим.

Амалда, аксарият бошланғич ташкилотларда жамоа шартномаларини бажарилиши йиғилиш, конференцияларда муҳокама қилинмасдан, қоғозда расмийлаштириб қўйилмоқда.

Шунингдек, касаба уюшмаларининг доимий диққат марказида иш хақини ўз вақтида тўлаш устидан назоратни олиб бориб туриши зарур. Бу масала бирлашма кенгашини мажлисида алоҳида муҳокама этилиб, бу соҳадаги вазифаларимиз белгилаб олинган.

Янги иш ўринлари яратиш, коллеж битирувчиларини тўлиқ иш билан таъминлашга эришиш эътибормиздан четда қолмаслиги керак. Ўз тасарруфиларига коллежларнинг бошланғич касаба уюшмалари ўтган тармоқлар, коллежда ишловчиларни ижтимоий химоясини ташкил этишдан ташқари, коллеж битирувчиларини тармоқ корхоналарига ишга жойлашишларига эришиб, ўз аъзоларини сонини оширишдан манфаатдор эканликларини унутмасликлари керак.

Меҳнатни мухофаза қилиш масаласи бутун дунёдаги касаба уюшмалари шуғулланадиган асосий масаладир.

Бунинг учун фақат меҳнатни мухофаза қилиш бўлимидаги 2 нафар ходим эмас, барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари ходимлари, фаоллари ўз ваколатлари доирасида иш юритишлари керак. Биз эса жамоатчилик асосида ишлайдиган мутахассис-фаоллар масъулиятини оширишимиз зарур.

Касаба уюшмаларининг хуқуқий фаолияти деганда кўпчилик, бирлашма кенгашидаги 2 нафар юристни ишини тушунадилар. Лекин аслида, бу хуқуқшуносларни Бош вазифаси, касаба уюшма фаолларини хуқуқий билимларини оширишдан иборат бўлмоғи, ушбу фаоллар эса – вилоят тармоқ кенгаши раисидан бошлаб, бошланғич қўмита раисигача, касаба уюшма аъзоларига зарур ҳолларда энг асосий хуқуқий ёрдам кўрсата оладиган бўлишлари керак. Кўпинча, бирор вилоят кенгаш раисига, касаба уюшма аъзоси ўз маошини ола-оламаётгани, ёки иш берувчи 12 соат ишлатаётганидан, ёхуд 3 йилдан буён меҳнат таътили бермаётганидан ёки ишдан бўшаш хақида мажбурий ариза ёздириб олаётганидан шикоят қилса, юристни қидириб қоладилар. Холбуки, бу оддий масалаларни хал этиш учун юридик маълумотли бўлиш эмас, хақиқий касаба уюшма ходими бўлишни ўзи етарли. Бунинг учун ўз устимизда ишлашимиз керак.

Қўйи ташкилотларда, ариза, шикоятлар билан ишлаш, айниқса фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

Касаба уюшма аъзоларини бошланғич, туман ташкилотларига ҳам мурожаат қилишга ўргатишимиз, бунинг учун эса, қилинган мурожаатларни ўз вақтида, тўлиқ хал эта олишга эришиш зарур. Нима учун фуқаро вилоятни энг чекка қишлоқларидан бирлашма кенгашига келиб мурожаат қилади-ю, ўзи ишлайдиган ташкилот касабақўм раисига мурожаат қилмайди. Аслида, бу масалани ўша корхонани ўзида хал қилса ҳам бўлади-ку.

Бунинг учун ҳар бир вилоят тармоқ кенгаши раиси тизимдаги касабақўм раислар билим ва кўникмаларини оширишдан ташқари, ариза ва шикоятлар билан ишлаш қоидаларини ўзлаштиришга эришишлари зарур.

Хаммангизга маълум, бирлашма кенгашида иккита “Ишонч” телефони ҳар куни деярли 8-10 соат фаолият кўрсатади. Бу хақда “Ишонч”, “Жиззах хақиқати” газеталарида, вилоят, шаҳар телевидениеларида эълон берилган. Айниқса, январ, феврал ойларидаги, туманларда бўлган учрашувлардан кейин, “Ишонч” телефонига мурожаатлар кескин ошди. Бу ишни яна кенгроқ реклама қилиш орқали меҳнаткашларни ортиқча ташвишу, аризабозликдан холос этамиз.

 

Ҳурматли кенгаш аъзолари!

 

Касаба уюшмалари маънавий-маърифий ишларини бугунги кунда асосан турли тадбирларга хомийлик қилиш, турли байрам-юбилейлар муносабати билан дастурхонлар уюштириш, спорт мусобақалари ва концертлар ташкил этишдан иборат деб биламиз.

Аслида эса, бу масаладаги бош йўналиш – ҳар бир касаба уюшма аъзосида Ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, мустақиллигимизни асраб-авайлаш туйғусини ва бугунги кунга шукроналик кайфиятини шакллантиришдан иборат бўлиши зарур.

Олиб борадиган барча тадбирларимиз ана шу масалаларни шакллантиришга хизмат қилишга йўналтирилиши керак.

Касаба уюшмалари фаолияти тўғрисида гапирганда, аввало кадрларни ўқитиш, кадрлар захирасини яратиш масаласига ҳам эътибор қаратишимиз керак.

Ҳозирги кунда, касаба уюшма ўқуви деганда, туманга бориб, бир хонага 20-30 кишини қамаб, 3-4 соат лекция ўқишни тушунамиз. Аслида эса ўқиш тизимини шундай яратиш керакки, ўқишга жалб этиладиганлар доираси ҳар бир тармоқда аниқ бўлиши керак. Қайси соҳага, кўпроқ эътибор бериш зарурлиги тўғрисида тушунча бўлиш зарур. Бунинг учун эса, вилоят тармоқ кенгаши раҳбари жойлардаги ҳолатни, вазиятни тўлиқ билиши керак. Ўқитиш жараёнида ҳам эски услублардан воз кечиб, кўпроқ методик қўлланмалар, кўргазма ва стендлардан, компьютер техникалари орқали олинадиган қўлланмалардан фойдаланиш зарур.

Ҳар бир туманда база ташкилоти ташкил этиш хақидаги масала йиллар давомида хал этилмаяпти.

Кадрлар захираси ҳам фақат қоғозда қолиб келаяпти. Уларни ўқитиш ва стажеревкасини фақат бирлашма кенгашидагина эмас, вилоят тармоқ кенгашларида ҳам ташкил этилиши зарур.

Касаба уюшмалари мабалағларидан самарали фойдаланиш масаласи Федерацияси кенгаши йиғилишида яна бир бор кўтарилиб, бу соҳадаги камчиликларга яна бир бор эътиборимиз қаратилди. Хақли равишда эътироф этилганидек, маданий-оммавий тадбирлар ниқоби остида хар-хил совғалар улашиш, тантанали дастурхоналр ташкил этишга кўп маблағ сарфланмоқда.

Шу йилни бошларида ишлари ўрганилган ташкилотларида мақсадсиз, ноқонуний маблағлар сарфланаётган кўплаб касаба уюшма ташкилотлари аниқланди. Улар хақида тегишли вилоят тармоқ кенгашларига маълумотлар юборилди. Кўрилаётган чоралар алоҳида назоратга олинган.

Бу соҳада барча босқич касаба уюшмаларининг тафтиш комиссиялари фаолиятини йўлга қўйиш керак. Хозирча, уларнинг 80-90 фоизи фақат қоғозда фаолият кўрсатиб, ўз вазифаларини хисобот-сайлов йиғилиш ва конференцияларда 5 дақиқага тайёрланган хисоботни ўқиб беришдан иборат деб биладилар.

 

Ҳурматли кенгаш аъзолари!

 

Бугунги кенгаш йиғилишини кун тартиби Федерация кенгашининг мажлиси қарорларидан келиб чиқадиган вазифаларимиз хақида. Мен маърузада баъзи мисоллар билан бу вазифаларимиз хақида тўхталиб ўтдим. Сизларга тарқатилган қарор лойиҳасида ҳам вазифаларимиз белгилаб берилган. Сўзга чиқиб, ўз фикрларингизни билдирасизлар. Мен ҳозир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Мажлисида белгилаб берилган 2012 йилда Республика касаба уюшмалари фаолиятининг 9 та устувор йўналишлари тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман.

 

1. Давлат, иш берувчилар, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ва касаба уюшмалари ўртасида ижтимоий шерикликни кенгайтириш ҳамда янада мустаҳкамлаш.

Бу устувор йўналишни асосий моҳияти, иш берувчилар давлат, жамоат ташкилотлари ўртасида тузиладиган жамоа шартномалари, битим ва келишувлар орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий химояини таъминлаш, бу соҳадаги муаммоларни хал этиш учун янгидан музокаралар олиб бориш, зарур бўлса янги шартнома ва битимлар тузиш, давлат, бошқарув органлари билан тузилган Битим, шартномаларни тўлиқ бажарилишига эришиш, бу соҳада доимий мониторинг олиб бориш.

 

2. Меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар, республикада фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантиришга оид қонун хужжатларини ишлаб чиқишда, амалдаги норматив-хуқуқий хужжатларнинг амалиётга тадбиқ этилишида фаол иштирок қилиш. 

Бу ўринда, Федерация кенгаши орқали ўз таклиф мулохазаларимизни билдириб боришимиз, вилоят, туман хокимликлари томонидан қабул қилинадиган ижтимоий-иқтисодий ахамиятга молик хужжатлар лойихасига ўз фикримизни билдиришимиз зарур.

Аввало касаба уюшма фаоллари меҳнаткашларнинг хуқуқ ва манфаатларини химояси билан боғлиқ норматив хужжатларни пухта ўрганиб олишлари зарур.

 

3. Касаба уюшмалари тизимини, барча бўғин касаба уюшмалари органлари, бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришни давом эттириш, кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

Агросаноат мажмуи, давлат муассасалари ва жамоат хизмати, истеъмол товрлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари тизимида туман, шаҳар бўғинлари мавжуд бўлган касаба уюшмалари тизимини такомиллаштиришни давом эттириш режалаштирилмоқда

Бошланғич ташкилотларга эътиборни янада кучайтириш керак. Бошланғич ташкилотлар ишини тўғри йўлга қўймас эканмиз, кўзланган мақсадга эриша олмаймиз. Уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг аниқ тизимини шакллантириш ва жорий этиш, бу борада ўрта ва юқори бўғин касаба уюшмалари органлари масъулиятини ошириш зарур.

4. Аҳолини, айниқса ёшларни, ижтимоий химояга мухтож фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, янги иш ўринлари кўрсаткичларининг ишончлилигини таъминлашга фаол кўмаклашиш, иш ўринларида меҳнат мухофазаси қоида ва нормаларига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш.

Бунинг учун тармоқ ва худудий дастурларга мувофиқ янги иш ўринлари яратишда фаол иштирок этиш керак.

Бу йил вилоятда 43 минг 900 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ яратилган янги иш ўринлари ишончлилигини мунтазам ўрганиб, аниқланган камчиликлар хақида Федерация кенгашига таклифлар юборишимиз зарур.

Касаба уюшмаларининг меҳнат мухофазаси юзасидан фаолиятини кучайтириш, айниқса, жойлардаги меҳнат мухофазаси бўйича вакилларни ишини жонлантириш керак.

 

5. Меҳнаткашлар, айниқса ёшлар ўртасида ўтказиладиган маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишлари сифатини, касаба уюшмаларининг туризмни ривожлантириш бўйича фаолиятлари самарадорлигини ошириш.

Маънавиятни одамлар онгида шакллантиришга асосий эътиборни қаратиш лозим. Касаба уюшмалари ташкилотларида ҳар ойда бир марта “маънавият соатлари”ни жорий этиш, уларга атоқли олимлар, ёзувчилар, лекторлар, жамоа ва маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган фахрийлар, хонадон сохибларини жалб этган ҳолда юртбошимизнинг “2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузасининг мазмун-моҳиятини, 2012 йилда юртимизда иқтисодиётни янада ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилаётган ишларни касаба уюшмалари аъзоларига етказиш зарур.

Ташкил этилаётган маданий-оммавий тадбирлар “Касаба уюшмалари тизимида маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги Низом” талаблари асосида ўтказилиши зарур.

 

6. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини замон талабларига биноан сифатли соғломлаштиришни ташкил этиш. 

Санатория йўлланмалари билан таъминлаш, бу соҳада аниқ хисоб-китоб юритиш, одамлар йиллар давомида навбатда турган ҳолда, баъзи аъзоларимиз хар йили оиласи билан санаторияга бориши каби ҳолатларни олдини олиш зарур. Ижтимоий адолатга риоя этиш асосий мезон бўлиши керак. Болаларни соғломлаштиришни янгича усулда олиб бориш, соғломлаштириш сифатига алоҳида эътибор қаратиш керак. Туризм, бошқа шаҳарларга саёхат, айниқса, экологик туризм орқали ходимларни дам олдириш ва соғломлаштириш жуда муҳим.

 

7. Бошқа мамлакатларнинг касаба уюшма ташкилотлари билан ўзаро манфаатли халқаро хамкорликни ривожлантириш.

 

8. “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури, касаба уюшмаларининг тармоқ ва худудий дастурлари бажарилишини таъминлаш.

Биласизларки, Республика Дастури тасдиқланди, вилоят Дастурини ҳам 4-5 кун ичида тасдиқлаш чоралари кўрилаяпти. Бу соҳада ўзимизнинг ҳам Дастуримиз ишлаб чиқилмоқда. 

 

9. Оммавий ахборот воситалари билан хамкорликни мустаҳкамлаш, касаба уюшмалари тизимига ахборот коммуникация технологияларни кенг жорий этиш.

Интернет, электрон почта, веб-сайтлар билан ишлашга эришиш зарур.

 

Вилоят касаба уюшмаларида амалга оширган ишларни кўрсата олмаймиз. Аввало вилоят, Республика газеталари, телевидение мухбирлари билан алоқани яхшилаш, ҳар бир тадбир тўғрисида батафсил маълумот бериб бориш, бунинг учун вилоят бирлашмаси кенгаши маданий, маърифий ишлар бўйича масъул бўлиши керак.

Яратилган веб-сайтни ўз вақтида доимий янгиланиб боришига эришиш зарур.

Ҳурматли кенгаш аъзолари. Бу устувор вазифалар, вилоятдаги барча бўғин касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини асосини ташкил этишига эришишимиз зарур.

Бу устувор йўналишлар плакат ва буклетлар шаклида жойларга тарқатилади.

 

 

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши навбатдан ташқари V-йиғилишининг

ҚАРОРИ

 

2012 йил 6 март                                                                        Жиззах шаҳри

 

Жиззах вилоят касаба уюшма

ташкилотларининг Ўзбекистон

касаба уюшмалари Федерацияси

кенгаши мажлисининг 2012 йил

26 январдаги “Ўзбекистон касаба

уюшмалари Федерацияси фаолиятининг

2011 йил якунлари ва 2012 йилдаги

устувор йўналишлари тўғрисида”ги

қароридан келиб чиқадиган

вазифалари тўғрисида

 

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, вилоятдаги касаба уюшма ташкилотларининг Федерация кенгаши мажлиси қароридан келиб чиқадиган вазифалари хақидаги маърузани эшитиб ва муҳокама қилиб

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Мажлисининг 2012 йил 26 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2011 йил якунлари ва 2012 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида”ги 4-1 сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг 2012 йилдаги устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, Республика касаба уюшмалари фаолиятининг 2012 йилдаги қўйидаги устувор йўналишлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин:

-давлат, иш берувчилар, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ва касаба уюшмалари ўртасида ижтимоий шерикликни кўламини кенгайтириш; 

-меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид қонун хужжатларини ишлаб чиқишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш; 

-касаба уюшмалари тизимини, бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришни давом эттириш, кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

-янги иш ўринларини яратиш дастурларига мувофиқ ахолини, айниқса ёшларни, ижтимоий химояга мухтож фуқароларни иш билан таъминлашга, янги иш ўринлари кўрсаткичларининг ишончлилигини таъминлашга фаол кўмаклашиш, иш ўринларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш; 

-“Мустаҳакам оила йили” Давлат дастури, касаба уюшмаларининг тармоқ ва худудий дастурлари бажарилишини таъминлаш;

-маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишлари савиясини кўтариш, касаба уюшмаларининг туризмни ривожлантириш бўйича фаолиятларини йўлга қўйиш;

-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини замон талабларига биноан сифатли соғломлаштиришни ташкил этиш; 

-бошқа мамлакатларнинг касаба уюшма ташкилотлари билан ўзаро манфаатли халқаро хамкорликни ривожлантириш;

-жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш, касаба уюшмалари тизимига ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

3. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатига:

-Федерация Кенгаши Мажлисининг 4-1 сонли қарорини бажарилиши юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш;

-касаба уюшмалари фаолиятининг 2012 йилги устувор йўналишларини вилоят тармоқ кенгашлари орқали барча бошланғич ташкилотларга етказишни таъминлаш;

-вилоят касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш тадбирларини ишлаб чиқиш; Бирлашма кенгаши веб-сайтини доимий равишда бойитиб, янгилаб боришни таъминлаш;

-бирлашма кенгаши иш режасини устувор йўналишлар ва аъзо ташкилотлар таклифларини инобатга олиб, қайта кўриб чиқиш;

-вилоят бандлик дастури бажарилишини назорат қилишни ташкил этиш, жойлардаги мониторинг гуруҳлари фаолиятини жонлантириш юзасидан аниқ тадбирлар ишлаб чиқиш;

-бирлашма кенгашининг юридик, меҳнатни мухофаза қилиш, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимлари фаолияти Федерация кенгаши раёсати томонидан тасдиқланган Тартиб асосида юритилаётганлигини 2012 йилни охиригача раёсат йиғилишида кўриб чиқиш;

-бирлашма кенгаши “Ишонч” телефони фаолиятини тахлил қилиб, ҳар чоракда раёсат йиғилишида мухокама қилиб бориш;

-бирлашма кенгаши раҳбарияти, ҳамда вилоят тармоқ кенгашлари раисларининг туманларда фуқароларни қабул қилишлари масаласини тахлил қилиб, хар ярим йиллик якунлари билан раёсат йиғилишида мухокама қилиш;

-2012 йил 20 мартгача касаба уюшма аъзолари ва фаолларини хуқуқий маданиятини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш;

-2012 йил 15 мартгача касаба уюшма ташкилотларида ҳар ойда бир марта “Маънавият соатлари”ни жорий этиш юзасидан тадбирлар-режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш;

-бир ой муддатда касаба уюшма аъзоларини меҳнат хуқуқларини, меҳнат мухофазасига оид хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш юзасидан вилоят хуқуқни мухофаза қилиш органлари билан биргаликдаги фаолият режасини ишлаб чиқиш;

-касаба уюшмаларида фаолият юритаётган кадрларни масъулиятини ошириш билан бирга, тегишли вилоят тармоқ кенгашлари билан биргаликда, вилоят касаба уюшмалари кадрлар захираси базасини шакллантириб, уларнинг доимий амалиёт ўташлари механизмини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш;

-1 ой муддатда, вилоят тармоқ кенгашлари билан бирга, касаба уюшма фаоллари ўқуви дастур режасини қайта кўриб чиқиб, уларни янги тартибда, замон талабларига мос ҳолда ўқитиш усул ва формаларини ишлаб чиқиш;

-бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам беришнинг аниқ жадвалини ишлаб чиқиш, бу борада бир ташкилотга кетма-кет бир нечта юқори ташкилот вакилларини боришини олдини олиш, бошланғич ташкилотлар фаолиятини яхшилаш юзасидан туман ва вилоят тармоқ кенгашлари масъулиятини ошириш чора-тадбирларини белгилаш;

-вилоят аҳолиси, корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчилар ўртасида аҳолини турмуш даражаси, маош ва ижтимоий тўловлар, хуқуқий химояланганлик масалаларида сўровлар ўтказиб, уларнинг тахлили натижасида тегишли вилоят ташкилотлари, вилоят, туман хокимликларига аниқ таклифлар билан мурожаат қилишни амалиётга киритиш топширилсин.

4. Вилоят тармоқ касаба уюшма кенгашлари ва бирлашган касаба уюшма қўмиталарига:

-Федерация кенгаши мажлисининг 4-1 сонли қарори ва вилоят бирлашма кенгашининг ушбу қарорини бажариш юзасидан аниқ тадбир-чоралар ишлаб чиқиб, уларнинг бажарилишини таъминлаш;

-юқори касаба уюшма ташкилотларининг барча қарорларини туман, бошланғич ташкилотларга ўз вақтида етиб бориши ва бажарилишини таъминлаш;

-барча бошланғич ташкилотлар фаолиятини ўрганиб, уларга амалий ёрдам бериш жадвалларини ишлаб чиқиш, уларни тегишли услубий қўлланмалар, биринчи навбатда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари раҳбарлари учун фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш бўйича қўлланма” билан тўлиқ таъминлаб, ундан тўғри фойдаланишни ташкил этиш топширилсин.

5. Бирлашма кенгаши доимий комиссияларига:

-ўн кун мухлат ичида, устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ўз иш режаларини қайта кўриб чиқсинлар ва уларни бажарилишини таъминласинлар;

-белгилаб қўйилсинки, 2012 йилни охиригача, бирлашма кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида, доимий комиссияларнинг ўтган давр мобайнидаги фаолиятлари юзасидан хисоботлари эшитилади.

6. Бирлашма кенгаши назорат-тафтиш комиссиясига, вилоятдаги барча бўғин касаба уюшма ташкилотларида касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан доимий назоратни кучайтириш, бу борада тегишли тафтиш комиссиялари масъулиятини ошириш, тафтиш комиссияси қарорларини бажаришга эътибор бермаган ташкилотлар раҳбарлари хақидаги хужжатларни хуқуқни мухофаза қилиш органларига юборишни кенгроқ амалиётга киритиш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ташкил этиш вилоят бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров зиммасига, қарорни бажарилишини назорат қилиш вилоят бирлашмаси кенгаши раёсатига юклатилсин.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!