Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва вилоят бирлашмаси Кенгаши Раёсатларининг “1 июнь – Ҳалқаро болалар куни муносабати билан касаба уюшмаларининг тадбирларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари асосида Жиззах вилоят бирлашмаси Кенгаши ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар билан биргаликда ҳалқаро болалар кунига бағишланган туркум тадбирлар ташкил этди.
Шунингдек, жорий йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси Т.Нарбаеванинг Бахмал туманидаги 23241-сонли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан бўлган учрашуви натижалари бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ижроси ҳам босқичма-босқич амалга ошириб борилмоқда.Жорий йилнинг 22 май куни Ҳалқаро болалар куни муносабати билан “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида “Биз – Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 23241-сонли ҳарбий қисм хизматчиларининг жами 51 нафар, шу жумладан 22 нафар аёллари ва 29 нафар фарзандларининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди. Болажонлар байрами – 1 июнь куни вилоят марказидан бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари ушбу харбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчилар, ишчи ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун Халқаро болалар кунига бағишланган маданий тадбир ташкил этдилар. Тадбирда харбий хизматчиларнинг 500 нафардан кўп фарзандлари иштирок этди. Улар учун Жиззах вилоят Қўғирчок театри репертуарининг бир неча сара спектакллари ҳамда вилоят мусиқа ва драма театри хонанда ва созандалари ижросида концерт дастурлари намойиш этилди.
Харбий қисмда ўтказилган ушбу тадбирнинг нихоясида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Махмадалиев сўзга чиқиб, харбий хизматчилар, ходимлар ва уларнинг оилар аъзоларига уларнинг қийин, фахрли ва ўта масъулиятли хизматларида мувоффақиятлар, тинчлик ва фаровонлик тилаб, ҳарбий қисмнинг “Нихол” болалар тўгарагига телевизор совғасини топширди. Тадбирда шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи Х.Мелиев иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: