Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 9 январдаги “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида республика спартакиадасини ўтказиш тўғрисида”ги 20-65 “с” сонли қарорига асосан январ-феврал ойларида вилоят корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг 6 та тури бўйича биринчи ва иккинчи босқич мусобақалари ўтказилди.
Спартакиаданинг шахар ва туман босқичлари шу йилнинг 16 февралида якунланди. Уни ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнида туман (шахар) босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида тармоқлар ўртасида қўшма қарорлар қабул қилинди. Мусобақаларнинг туман (шахар) босқичини ўтиш санаси ва жойи ҳақида махаллий газеталарда эълонлар берилди.
“Спорт-саломатлик гарови” спартакиадасининг шахар ва туман босқичларида 1700 дан ортиқ барча тармоқ касаба уюшма ташкилотлари вакиллари қатнашди.
Спартакиаданинг ўтказиш жараёнида маданий тадбирлар ўтказилиб, таниқли санъат ходимларининг чиқишлари, Ҳалқаро мусобақаларда совриндор бўлган спортчилар билан учрашувлар ташкил этилди.
Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаларининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек қатнашчиларга “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиш учун”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича касаба уюшмалари, ҳамкор ташкилотлар ва иш берувчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: