Ўқув-семинарда туман ҳокимлари, Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, вилоят Фермерлар Кенгаши раиси, вилоят касаба уюшма ташкилотлар бирлашмаси кенгаши бўлим мудирлари ва иштирок этдилар.
Тумандаги барча қишлоқ хўжалик корхона, ташкилотлар раҳбарлари, тумандаги барча фермер хўжалик раислари, соғлиқни сақлаш ходимлари бўлим мудирлари, ҚВП раҳбарлари, мактаб директорлари ва ўринбосарлари, нодавлат, нотижорат корхона раҳбарлари йиғилишида қатнашдилар.
Ўқув – семинарни Жиззах вилоят Зафарабод туман ҳокими Э. Абдурасулов, Мирзачул туман ҳокими М.Бобобеков, Зомин туман ҳокими Б.Сафаровлар кириш сўзи билан очиб бердилар.
Ўқув дастурдаги масалалар бўйича “Меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бу борада жамоатчилик назоратини ташкил этишни жамоа шартномаларида акс эттириш” тўғрисида бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири А.Сангилов, “Халқаро Меҳнат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишда фермерлар олдида турган вазифалар” тўғрисида бирлашма кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш бўлим мудири И.Турсунов, “Фермер хўжаликларида ишловчи касаба уюшмаси аъзоларини ҳуқуқий ҳимоялаш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари” тўғрисида бирлашма кенгашининг юридик бўлими мудири Э.Умурзоқов ва “Фермер хўжаликларида ишловчи касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг роли” мавзуларида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масуъл ташкилотчиси А.Турсуновлар маъруза қилишди.
Маърузалардан сўнг иштирокчилар ўртасида фикр мулоҳаза ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: