Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” дастури доирасида ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Наврўз – қадр-қиммат, меҳр-мурувват ва анъаналар тимсоли” рукни остида қатор тадбирлар ўтказилди

Шаҳар ва туманларда “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва  ўтказиш бўйича ташкил этилган ишчи комиссиялар  таркибига касаба уюшма ташкилотлари вакиллари киритилди. Барча корхона, ташкилот ва муассасаларда байрамга бағишланиб ўтказилаётган тадбирларда касаба уюшмалари ташкилотчилик қилиб келмоқдалар. 

 Байрам арафасида умумхалқ ҳашарларни, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюштириш ва олиб боришда касаба уюшма ташкилотлари ташаббускорлик кўрсатиб, фаол қатнашмоқдалар. Жумладан, бирлашма Кенгаши ходимлари томонидан 14-15 март кунлари ўтказилган умумҳалқ хашарида 80 туп гул кўчатлари, 83 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди, шунингдек, “Қассоблик” махалласида йўлаклар ва ариқларни тозалаш, дарахтларни буташ ва оқлаш ишлари амалга оширилди. 

Бирлашма Кенгашига қарашли Ш.Рашидов номли болалар оромгоҳи ҳудуди хазонлардан тозаланди, 80 туп сосна, 50 туп декоратив тут, 25 туп мевали дарахтлар, 150 туп ҳар хил гуллар ва 200 дона атиргул қаламчалари экилиб, ободонлаштирилди.    

Маҳаллалар, аҳоли турар жойларини, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш борасида Ғаллаорол туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари фаоллари ташкилотчилигида 500 туп мевали, 500 туп манзарали дарахтлар ва 300000 дона терак қаламчалари экилди. Уч гектар ерга гуллар экилиб, 10 километрдан ортиқ ариқ-зовурлар тозаланди.

Таълим соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан 25-сонли умумтаълим мактаби собиқ ўқитувчиси 85 ёшли ёлғиз қария Насриддинова Зайнаб опа, 44-сон умумтаълим мактаби собиқ ўқитувчиси 80 ёшли ёлғиз қария Горяева Роза Закировна ва 75-сон умумтаълим мактаби собиқ ўқитувчиси 1- гуруҳ ногирони Неъматов Бегалилар ҳолидан хабар олиниб, улар яшаб турган ҳовлилари мактаб жамоаси ва ўқувчилар кучи билан ободонлаштирилди ва тартибга келтирилди. Ушбу меҳнат фаҳрийларининг ҳар бирига Ғаллаорол таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари туман кенгаши томонидан  80.0 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари тақдим этилди. 

Туманнинг “Раъно” номли 22-сон мактабгача таълим муассасасида “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Балли бувижонлар” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ушбу танловда энг фаол бувижонлардан 6 нафари “Саҳна кўриниши”, “Энг яхши дуо”, “Оилавий шажара”, “Ҳаётингиздаги эсда қолган воқеа” ва “Эркин мавзу” шартлари бўйича беллашишди. Кўрик-танлов ғолиблари туман кенгаши раиси А.Шакарбоев томонидан фаҳрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари “Кексаларни эъзозлаш йили” дастури доирасида Иккинчи Жахон Уруши қатнашчилари, меҳнат фаҳрийлари, пенсионерлар ва кам таъминланган оилалар хонадонларида бўлиб, уларга доимий равишда ёрдам бериб келишмоқда.

Маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг байрамга таёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича тузилган комиссияси аъзолари Бахмал туманидан 3 нафар уруш қатнашчиси, 1-гуруҳ ногиронлари:- “Лойқа” қишлоғидан Мамараҳимов Абдухолиқ, “Галдиравут” қишлоғидан Мирзабеков Ҳаким ва “Каттақишлоқ” қишлоғида яшовчи Норжигитов Ҳамроларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳол-аҳволидан хабар олишди.

Акционерлик жамияти маъмурияти ва касаба уюшма қумитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасига асосан уруш фаҳрийларининг ҳар бирига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган аналогли телевизор ва уяли алоқа телефон аппаратлари ҳомийлик асосида топширилди. Бу мақсадлар учун 4080.0 минг сўм маблағ маъмурият томонидан сарфланди.

Шунингдек, корхонада меҳнат қилиб келаётган 3 нафар кекса ходимларга 2042.0 минг сўмлик бепул йўлланмалар, 3 нафар ходимга пенсияга чиқишлари муносабати билан 10656.0 минг сўмлик рағбатлантириш пули, кам таъминланган 33 нафар ходимларга 3907.2 минг сўм, ишлаб чиқаришда ногирон бўлиб қолган ва шаҳид бўлганлар оилаларидан  9  нафарига 1065.6 минг сўмлик моддий ёрдам пуллари берилди.

Ушбу корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан Навруз умумҳалқ байрами муносабати билан кекса ходимлар, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, меҳнат жамоаси учун миллий баҳорий таомлар тайёрланиб, байрамни нишонлаш тадбирига  5320.0 минг сўмлик маблағ сарфланди.   

Вилоятнинг барча корхона, ташкилот, муассасаларида ҳамда махаллаларида “Наврўз” умумхалқ байрами тадбирлари давом этмоқда ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари уларда фаол иштирок этишмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!