Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Бўлиб ўтган йиғилишда: “Вилоятдаги касаба уюшма ташкилотларининг 2014 йил молиявий фаолияти тўғрисида”, “Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Зомин туманидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларини намунали тарзда таёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида”, “Ижтимоий суғурта бюджетининг 2014 йилда бажарилиши ва 2015 йил бюджетини тасдиқлаш ҳақида”, “Бирлашма кенгаши аппаратида 2014 йилда назоратга олинган қарорларини ижроси тўғрисида”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 24 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги 20-04 сонли қарори ҳақида”, ги ва бошқа, жами 20 та долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: