Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган велопойга мусобақаларида тумандаги турли тармоқ касаба уюшма ташкилотларидан 50 нафардан зиёд велоспортчилар иштирок этди ва уларнинг 16 нафарини хотин-қизлар ташкил қилди.
Муросасиз ўтган беллашувларда 20 дан 35 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида тумандаги 22-умумтаълим мактаб ишчиси Бахриддинов Рустам ғалаба қозонган бўлса, аёллар ўртасида 16-сонли мактаб ходими Баҳромова Шаҳноза ғолиб бўлди.
35 ва ундан катта ёшдагилар ўртасида 16-умумтаълим мактабидан Баҳромова Шоира ва туман марказий шифохонаси ходими Аюпов Элёрлар биринчи ўринни эгаллади.
“Касаба–ТУР” веломарафони якунлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда I, II ва III ўринларни эгаллаган ёш тоифалари бўйича ғолиблар ҳамда “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли пойгачи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш пойгачи”, “Энг фаол пойгачи” номинациялари бўйича велопойгачилар касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: