Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 24 мартдаги “Ҳаваскор велоспортчилар ўртасида”КАСАБА-ТУР” веломарафонини ўтказиш тўғрисида”ги 21-50 “с” сонли ҳамда вилоят бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 25 мартдаги 24-42 “с” сонли қарорларига асосан вилоятда велоспорт мусобақалари ташкил этилди.
Веломарафоннинг биринчи босқичи март ойида якунланиб, унда 760 та корхона, ташкилот ва муассасалардан 9120 нафар ишчи-хизматчилар иштирок этишди, шу жумладан 1590 нафар аёллар қатнашди.
Жиззах шахар ва туман марказларида ўтказилган мусобақаларнинг иккинчи босқичида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 1690 нафар вакиллари иштирок этишди, шулардан 200 нафарга яқин аёллар куч синашиб, 1, 2 ва 3 ўринларни эгаллаган ғолибларга совринлар топширилди.
“КАСАБА-ТУР” веломарафони вилоят босқичи 2015 йил 6 май куни Жиззах шахрида ўтказилиб, унда 274 нафар туман ва шахар босқичлари ғолиблари ҳамда Жиззах шахар йирик корхона ва ташкилотлари ходимлари иштирок этишди.
Веломарафон очилиши маросимида Жиззах шахрининг 1–ТИП (Истиқлол боғи) спорт мажмуаси трибуналарини тўлдириб ўтирган корхона, ташкилотлар мехнаткашлари ва ёш томошабинлар велоспортчиларни олқишлар билан кутиб олишди.
Мусобақаларни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев кириш сўзи билан очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси мадҳияси садолари остида Ўзбекистон Республикаси байроғи кўтарилди.
Шундан сўнг тарқатиб берилган футболкаларга махсус номерлар осган велоспортчиларга ҳакамлар гуруҳи назоратида старт берилди.
Мусобақа ниҳоясида ғолиблар эълон қилинди, 1, 2 ва 3 ўринни қўлга киритган 12 нафар иштирокчиларга велоспорт Федерацияси ва вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари, “Камолот” ЁИҲ, “Махалла” хайрия жамоат фонди, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан эса “Энг ёш пойгачи”, “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли пойгачи”, “Энг фаол аёл пойгачи” ва “Ғалабага бўлган иштиёқи учун” наминациялари бўйича эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, веломарафон ўтиш жараёнида, унинг очилиш ва якунй қисмларида маданий тадбирлар доирасида санъаткорларнинг чиқишлари, ёш спортчиларнинг кўргазмали намоишлари ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: