Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 28.01.2015 йилдаги № 12-1 сонли НАЗОРАТ-РЕЖАси асосида янги сайланган бошланғич ташкилот раислари учун ўқув семинари ўтказиш жадвалига асосан, 09.06.2015 йил куни Жиззах вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги барча бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва фаоллари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Ушбу ўқув семинарда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси З.Ғ.Худойбердиев, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов, меҳнат муҳофазаси бўлими мудири А.Сангилов, юридик бўлими мудири Э.Умирзоқов, молия бўлими мутахассиси Р.Қоражоновалар иштирок этишди.
Ушбу семинарда шунингдек, Жиззах вилоят тармоқ масъул ташкилотчиси М.Қулбоев, Жиззах шаҳар кенгаши раиси К.Ҳақбердиев ва вилояттармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларива касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.
Ўқув семинарни ўтказишдан мақсад, касаба уюшма қўмиталари ва ташкилотларининг таркиби тузилмалари, уларда иш юритиш, йиғилиш ва раёсат ҳужжатлари, баённомаларини тўғри расмийлаштириш меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, жойларда Жамоа шартномаларини тузиш, Жамоа шартномаларини бажарилиши ва ҳисоботларини тўғри расмийлаштириш, 1-ЖШ ва 1-ТИ ҳисоботларини тузиш ва топшириш тартиби, иш режа, молиявий хужжатлар стандарт справкалар, смета тузиш ва унинг бажарилиши ҳисоботлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоат назоратини ташкил этиш ва Меҳнат шартномаси ва меҳнат тартибини бузилишиларини олдини олиш бошқалар тўғрисида гапириб ўтилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Ўқув семинар сўнгида Ўз.КУФКнинг 31.03.2015 йилдаги №21-53 “с” сонли ҳамда Республика тармоқ кенгашининг 03.04.2015 йилдаги №3/17-сонли раёсат қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах шаҳар кенгаши томонидан ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови босқичи ғолибларига диплом ва эсталик совғалари топширилди. Шунингдек, Жиззах вилоят тармоқ тизимидаги барча бошланғич ташкилотларнинг “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови босқичига топширган ҳужжатлар Жиззах вилоят расилар кенгаши томонидан тузилган комиссия томонидан ўрганилиб, вилоят босқичи ғолиблари ҳам аниқланди.
Тармоқ тизимидан вилоят босқичига аъзолар сони 100 нафаргача бўлган ташкилотлар ичида Фориш туман маиший хизмат касб ҳунар коллежи бошланғич касаба уюшма қўмитаси, аъзолар сони 100 нафардан зиёд бўлган ташкилотлар ичида “Жиззах Пластекс” МЧЖ бошланғич касаба уюшма қўмиталари ғолибликни қўлга киритишди. Ушбу ташкилотлар вилоят тармоқ тизими шарафини Республика босқичида ҳимоя қиладиган бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: