Конференцияда Жиззах вилояти таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг 2013 йил феврал ойидан 2015 йил май ойигача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Баҳрулла Қодировнинг ахбороти тингланди.
Ўтган даврда тармоқ ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, ташкилотларни малакали кадрлар билан таъминлаш, соҳада маънавий-маърифий ҳамда спорт ишларини юксалтириш, муассасаларнинг моддий-техника баъзаларини мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилган. Касаба уюшмаси ходимларининг кўникма ва малакаларини ошириш мақсадида мунтазам равишда фаолларнинг ўқув семинарлари ташкил этилган. Тармоқда ахборот ва маълумотларни жойларга тезлик билан етказиш ҳамда қабул қилиш мақсадида барча касаба уюшма ташкилотларини имконият даражасида техникавий ресурслар билан таъминлаш, айниқса уларни интернетга улаш ва фойдаланиш тизими йўлга қўйилган. Интеллектуал салоҳият ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, ўз касбининг чуқур билимдони, инсонпарварлик ва ростгўйлик фазилатлари билан қуролланган касаба уюшмасининг кадрлар заҳираси яратилган. Ижтимоий жиҳатдан моддий ёрдамга муҳтож ходимлар, талабалар, ногирон ва кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, пенционерлар рўйхатга олиниб, уларга манзилли моддий ва маънавий кўмак бериш тизими яратилган.
Тармоқ ходимлари ва касаба уюшма аъзоларининг маънавий-маърифий дунёқарашларини юксалтириш мақсадида турли мавзулардаги тадбирлар ўтказиш ва уларнинг таъсирчанлигини ошириш чоралари кўрилган. Касаба уюшма аъзолари ва уларнинг фарзандлари соғлиқларини мустаҳкамлаш мақсадида сиҳатгоҳларга, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар олиб берилган. Нодавлат секторида фаолият кўрсатаётган таълим, маданият муассасалари ишчи-ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш мақсадида касаба уюшма афзалликлари жойларда кенг тарғиб қилинган ва шу асосда аъзоларнинг сонини ошишига эришилган.
Тармоқ муассасаларида бюджет ва бошқа манбалар асосида топилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат кучайтирилган. Барча муассасаларда ходимларни ойлик иш ҳақларидан қарздорлигини бартараф этиш бўйича мунтазам равишда мониторинг олиб борилган. Тармоқ касаба уюшма ташкилотлари томонидан тармоқ муассасаларида ҳукумат ва юқори ташкилотлар, шунингдек, раёсат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлашга эътибор янада оширилган. Меҳнат мухофазаси талабларига асосан ходимларнинг унумли ишлашларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча таълим, маданият муассасаларида дам олиш хоналарини ташкил этиш, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими битирувчиларини бандлигини таъминлаш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилган.
Музокараларда Жиззах Политехика институти касаба уюшма қўмитаси раиси Қўчқор Такабоев, Фориш туманидаги 55-умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Нормуҳаммад Қўнғиров, Ғаллаорол туманидаги ижтимоий-иқтисодиёт коллежи касаба уюшма қўмитаси раиси Элмурод Чалаев, Ю. Ражабий номидаги вилоят драма театри актери, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдураим Лапасов ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Аъзам Ихтиёровлар сўзга чиқишиб, конференция юқори савияда, ошкоралик руҳида ўтаётганлигини таъкидлашиб, келгусида фаолиятни янада яхшилаш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Конференция сўнгида вилот тармоқ касаба уюшма ташкилотлари раислари кенгашининг янги таркиби, юқори касаба уюшма ташкилотларининг Қонференция ва қурултойларига делегатлар ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аъзолигига вакиллар сайланди.
Конференция ишида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш бўлими мутахассиси Лазокат Турикова,вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармаларидан вакиллар иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: