Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида ҳар йили 12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишланган тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 12 июнь куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани ҳудудидаги “Энержи” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 12 июнь – “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Тараққиёт аниқ, аммо қилинадиган ишлар кўп: келинг, саъй-харакатларни тезлаштирайлик!” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларига Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига билан ҳар йили 12 июнь барча давлатларда Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни сифатида нишонланиши, жорий йилда ҳам мазкур тадбирлар дунё бўйлаб ўтказилаётганлиги ҳамда мамлакатимизда болалар хуқуқларининг ҳимояси таъминланиши хақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, дастур асосида “Ҳамма жойда болалар меҳнатига бархам бериш ҳаракатларини тезлаштирайлик!” шиори остида гуруҳларга бўлинган ҳолда расм чизиш танлови ҳамда спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Тадбир якунида 1,2,3-ўринларни олган танлов ғолибларига ва иштирок этган болаларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: