Жорий йилнинг 2 декабрь куни Жиззах шаҳридаги “Наврўз” тантаналар мажмуасида вилоятнинг туман ва шаҳарларидан таклиф этилган 120 нафар Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун маданий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилотчилигида ўтказилган ушбу тадбирда вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари рахбарлари, ҳомий ташкилотлар, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлими ходимлари, касаба уюшмалари фаоллари иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Жиззах вилоят бўлими раиси Исмат Ғаппоров кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, ҳомий корхоналар вакиллари сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини “3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” ҳамда яқинлашиб келаётган “Ўзбекистон Конституциясининг 27-йиллиги” байрамлари билан қизғин табриклашди.
Байрам тадбирида ҳомий ташкилотларининг эсдалик совғалари топширилди ҳамда вилоят маданият бошқармаси томонидан ташкил этилган концертда таниқли санъаткорлар билан бир қаторда Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлимининг иқтидорли аъзолари чиқишлари намоиш этилиб, тадбир қатнашчиларининг олқишларига сазовор бўлишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: