Жорий йилнинг 9-июл куни “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичи якунига бағишланган тадбири юқори савияда, ишчан рухда ва юқори ташқилотчилик даражасида ўтказилди. Кўрик-танловни Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Пардаев Н.М кириш сўзи билан очиб, “Касаба уюшмалари харакатида бошланғич ташкилотларнинг тутган ўрни ва роли тўғрисида” маъруза қилди. Кўрик-танловда «Энг намунали бошлангич ташилот» кўрик-танловнинг вилоят боскичида ғолиб бўлган аъзолар сони 100 нафаргача бўлган ва 100 нафардан ортик бўлган бошлангич касаба уюшма ташкилот раислари ва шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Шунингдек тажриба алмашиш мақсадида тадбирда агросатоат тармоғидан Зарбдор туман “Мирзачул” насос станциядан фойдаланиш бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмита раиси Қобилов Абдуазим Олимжонович, таълим, фан ва маданият тармоғидан Жиззах политехника институти бошланғич касаба уюшмаси қўмита раиси Такабаев Қўчқор Ўролович, соғлиқни сақлаш тармоғидан Жиззах шахар тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшмаси қўмита раиси Эгамова Анзурат Гафуровна, давлат муассасалари тармоғидан Жиззах минтақавий реаблитация маркази бошланғич касаба уюшмаси қўмита раиси Мансурова Санобар Эркиновна, истеъмол товарлари тармоғидан “Жиззах-Пластекс” МЧЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмита раиси Холжўраев Озод Асқарович, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси таркибига кирувчи “Жиззахавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти бошланғич касаба уюшмаси қўмита раиси Худойбердиев Бектимирлар ўз маърузалари ва кўрсаткичлари акс этган слайтлар билан иштирок этишди.
Кўрик-танлов нихоясида ғолибларга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: