Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET
SAMSUNG CSC

ОРОМГОҲДА ИЛК ДАМ ОЛИШИМ…

Жорий йилда “Сардоба” сув омборида юзага келган техноген ҳолатидан зарар кўрган  оилаларнинг 1700 га яқин фарзандлари ёзги татилни сўлим Зомин тумани тоғ бағирларида ўтказади. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақдим этилган бепул йўлланмага эга бўлган 700 яқин сирдарёлик болажонларни “Зомин”  “Энержи”, “Истиқлол”, “Зомин Санрайз”, “Зомин болалар оромгоҳи” оромгоҳи ўз бағрига олди.

Уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Пандемия сабаб барча соғломлаштириш оромгоҳларидаги ходимларни карантин қоидаларида кўрсатилган талаблар асосида ўқитилди. Ҳар бир бола ва ходим ўртасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишни ташкил этиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, оромгоҳ ҳудудига кириш-чиқиш жойларида тегишли мутахассислар пирометр ва антисептик воситалар дизинфекция ишларини амалга оширмоқда. Дам олувчи ва ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаниб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда оромгоҳларга киритмаслик чоралари кўрилган.

—Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрган оилаларнинг 112 нафар  фарзандлар ўн кун давомида оромгоҳимизда дам олади, —дейди Зомин болалар оромгоҳи директори Маҳбуба Шукурова. — Бу ерда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида ички ишлар ходимлари бириктирилган. Мавсум давомида кечаю кундуз навбатчилик ташкил этилган. .

Оромгоҳларда коронавирус инфекцияси  тарқалишининг олдини олиш учун барча зарурий чоралар кўрилган. Хоналарни дизинфекциялаш, гигеник воситалар билан таъминлаш билан бир қаторда озиқ-овқат хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидалари, жалб этилаётган ходимларнинг, қабул қилинаётган ҳар бир боланинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, мавсум пайтида уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш ишлари доимий назоратга олинган.

—Озиқ овқат маҳсулотлари, сут, гўшт тухум каби тез айнийдиган маҳсулотларни олиб келиш  учун махсус автомашиналар ажратилган,— дейди Зомин туман  Давлат санитария эпидемиология назорат бўлими мутахассиси Нурулло Тоштемиров.—Ҳар бир маҳсулот сифати назоратга олинган. Бундан ташқари овқатланиш, ювиниш хоналари санитария ҳолати назоратга олинган.

Оромгоҳларда ташкил этиладиган тўгаракларнинг фаолият юритиши алоҳида назоратга олиниб, тўгараклар машғулотлари малакали ўқитувчи –мутахассислар томонидан олиб борилади.

—Автобусда келатуриб биринчи бор бундай катта тоғларни кўришим— дейди болаларча Сардоба тумани 22- умумтаълим мактабининг 7 синф ўқувчиси Зебо Бобоева.— Олдинлари ота-онамга ёрдамлашиб ёзни ўтказар эдим. Биринчи бор оромгоҳда дам олмоқдаман. Менинг ҳаётимда бу йил унитилмас бўлиб қолади.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!