Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига қарашли Ш.Рашидов номли болалар оромгоҳи 2013 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан капитал таъмирдан чиқарилган.
Тоғли “Уобсой” қишлоғида қайтадан қад ростлаган 100 ўринли замонавий типдаги ушбу оромгоҳда ўтган 2014 йилги мавсумда 5 босқичда 460 нафар мактаб ўқувчилари соғломлаштирилиб, белгиланган режа 117 фоизга бажарилди.
Жорий йилда ҳам соғломлаштириш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилиб, вилоятнинг шаҳар ва туманлар болаларидан дам олишга бўлган талаб ошиб бораётганлиги сабабли оромгоҳ фаолияти жорий йилнинг 4 июнидан бошланиб, жами мавсум давомида 6 сменада фаолият юритиши режалаштирилди.
Оромгоҳда бугунга қадар мавсумнинг тўрт босқичида 400 дан ортиқ бола дам олдирилиб, бешинчи босқич йўлланмалари болаларга олдиндан етказиб берилган.
Айни пайтда вилоятда фаолият юритаётган 12 та оромгоҳларда ёзги мавсумнинг биринчи босқичи якунланган бўлиб, иккинчи босқичида 2 та оромгоҳда 312 нафар, учинчи босқичда 5 та оромгоҳда 677 нафар ва тўртинчи босқичда 2 та оромгоҳда 202 нафар болалар соғломлаштирилмоқда.
Вилоят бўйича мавсум бошлангандан буён стационар оромгоҳларда 3882 нафар болалар дам олдирилиб, режадаги 4200 нафарга нисбатан бажарилиши 92.5 фоизни ташкил этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: