2015 йил 20-октябр куни Жиззах хуқуқшунослик коллежида Жиззах шахар хокимлиги, Жиззах шахар касаба уюшма кенгаши хамкорлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни ва 2015 йил “Кексаларни эьзозлаш” йили муносабати билан байрам тадбир ўтказилди. Тадбирда коллеж мехнат жамоаси, талабалар, шахар хокимлиги, шахар касаба уюшмаси вакиллари қатнашдилар.Коллежда кўп йиллардан буён мехнат қилиб келаётган кекса мураббийлар ҳақида шунингдек “Кексаларни эьзозлаш йили” Давлат дастури ижроси ҳақида маьруза қилинди. Тадбирда ёши катта ўқитувчиларга ва ёш мутахасисларга шахар хокимлиги, шахар касаба уюшмаси томонидан жами 350.0 минг сумлик эсдалик совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: